Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 99 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


“ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ”ДА ҒОЛИБ ТАКЛИФЛАР ДОИРАСИДА ҲУДУДЛАРДА КЕНГ КЎЛАМЛИ ҚУРИЛИШ-ТАЪМИРЛАШ, ЖИҲОЗЛАШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

×

 2022-06-10 16:51:03    61

PDF юклаш
Чоп этиш


Аввал хабар берганимиздек, вилоятимизда “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида фуқаролар томонидан илгари сурилган ва “энг кўп” овоз тўплаган жами 247 та таклифлар ғолиб деб топилган эди. Амалга ошириш қиймати 137,3 миллиард сўмлик бу таклифлар учун буюртмачи ташкилотларга алоҳида ҳисоб рақами очилиб, тегишли маблағлар ушбу ҳисоб рақамларга ўтказилди. 231 та қурилиш-таъмирлаш ва 16 та жиҳозлаш билан боғлиқ мазкур тадбирлар бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, Тошлоқ туманида 2022 йил “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 1-босқичи натижалари бўйича жами 6 186 миллион сўмлик 11 та таклифлар ғолиб деб топилган бўлиб, ажратилган маблағлар эвазига қурилиш-таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган. Фурқат, Дўстлик МФЙ ҳудудидаги маънан эскирган кўп қаватли уйларда таъмирлаш ҳамда Хонариқ МФЙ ҳудудидаги 2,5 км. ички йўлларни асфальтлаш ишлари амалга оширилмоқда. Бундан ташқари, 8-умумтаълим мактаби ўқувчилари учун замонавий мактаб жиҳозлари ҳам етказиб берилди.

Фарғона шаҳрида ҳам ғолиб бўлган ташаббуслардан Нафосат, 1-Бешбола, Навбаҳор ҳамда Фурқат МФЙ ҳудудидаги 10 км.лик ички йўлларни асфальтлаш ишлари олиб борилмоқда. 4 та оилавий поликлиникага замонавий УЗИ аппаратлари ҳамда 21-умумтаълим мактаби ўқувчилари учун замонавий IT технологиялари етказилди.

Ёзёвон тумани “Қорасоқол” МФЙда “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси бўйича 1 миллиард сўм ажратилиб, Асалчилик, Истиқлол, Ибрат, Навбаҳор ҳамда Дўстлик кўчаларида жами 6 800 метрлик ички йўллар таъмирланмоқда.

Фурқат туманида ҳам жами 4 миллиард 791 миллион сўм маблағ ажратилган бўлиб, 11 та “ғолиб” таклифлар доирасида 10 км.дан зиёдроқ йўлларда асфальтлаш, 4,5 км. масофада ичимлик суви тармоғи тортиш, 8 та ТП ва 135 та янги бетон таянч устунлар ўрнатиш ишлари кўзда тутилган. Лойиҳа бўйича Чек кўприк МФЙда 882 метр ички йўлларга асфальт ётқизилди.

Жойларда амалга оширилаётган бу каби тадбирлар юртдошларимизда эртанги кунга ишонч ва бугунги кунга шукроналик ҳиссини янада мустаҳкамламоқда.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram