Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 169 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ ЎРИНБОСАРИ ФАЙЗУЛЛО ҚОСИМОВ ТОКИОДА ЯПОНИЯ ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ ПАРЛАМЕНТАР ЎРИНБОСАРИ ТАРО ХОНДА БИЛАН УЧРАШДИ

×

 2022-06-13 19:03:19    63

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилояти таълим соҳаси делегацияси раҳбари сифатида Японияда бўлиб турган вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов Токиода Япония ташқи ишлар вазирининг парламентар ўринбосари Таро Хонда билан учрашди.

Ўзбекистоннинг Япониядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмонов ҳам иштирок этган учрашувда икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Япониянинг илғор ва уникал таълим тизими билан танишиш ҳамда бу тажрибанинг ўзбек менталитетига уйғун қисмидан Фарғона вилоятида таълим соҳасини ривожлантиришда фойдаланиш кўзда тутилаётгани маълум қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Япония ҳудудлари ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорлик алоқалари фаол ривожланиб бораётганлиги мамнуният билан қайд этилди. Ушбу ташриф доирасида вилоятимиз делегациясининг Токио, Такасаки, Осака ва Майзуру шаҳарларида икки томонлама музокаралар ҳам ўтказиш режалаштирилгани таъкидланди.

Риштон тумани билан Япониянинг Майзуру шаҳри ўртасида 2019 йилда ҳамкорлик меморандуми имзоланиб, унинг ижроси коронавирус пандемиясига ҳам қарамай жадал равишда ривожланиб бораётганлиги, жорий йилнинг апрель ойида Элчи Муҳсинҳўжа Абдураҳмоновнинг Осака префектурасига ташрифи доирасида Фарғона вилояти ва Осака префектураси ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш масаласи муҳокама қилинганлиги, жумладан Фарғона вилояти делегациясининг Осакага ташрифини амалга ошириш бўйича келишувга эришилганлиги билдирилди.

Вазир ўринбосари Хонда Таро ҳам икки давлат ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришда ҳудудлар ўртасида тўғридан-тўғри муносабатларни ўрнатиш муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб, Фарғона ва Осака ўртасида ўзаро алоқалар ўрнатилишида амалий кўмак беришга тайёрлигини билдирди. 

Учрашув якунида томонлар барча соҳаларда ўзаро манфаатли алоқаларни қўллаб-қувватлашга келишиб олдилар.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram