Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ЎЗБЕКИСТОН ЎРИК ЭКСПОРТИНИНГ ҚАРИЙБ 43% ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ҲИССАСИГА ТЎҒРИ КЕЛМОҚДА
2022-06-17 14:06:24 54
Давлат статистика қўмитаси маълум қилишича, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-май ойларида хорижий давлатларга қиймати қарийб 3 млн AҚШ долларига тенг бўлган 2,8 минг тонна ўрик экспорт қилган.
Қайд этилишича, ўрик экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 747 тоннага ёки 36 фоизга ошган.
2022 йилнинг 5 ойида Ўзбекистон энг кўп ўрик экспорт қилган давлатлар орасида Россия етакчилик қилмоқда – 1,5 минг тонна. Шунингдек, Қозоғистонга 860 тонна, Қирғизистонга эса 429 тонна ўрик олиб борилган.
2022 йилнинг 5 ойида хорижга энг кўп ўрик экспорт қилган ҳудудлар қуйидагича:
Фарғона вилояти – 1,2 минг тонна;
Хоразм вилояти – 311 тонна;
Тошкент вилояти – 236 тонна.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram