Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 161 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ ТОМОНИДАН НАВБАТДАГИ ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2022-06-21 10:15:27    46

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона шаҳридаги “Тадбиркорлар уйи”да вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров томонидан навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди. Қабулда вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Муҳиддин Жўраев ҳам иштирок этдилар.

Беш соатдан ортиқ давом этган қабулда вилоятнинг шаҳар ва туманларидан келган 100 дан зиёд фуқароларнинг мурожаатлари вилоят ҳокимлигининг бўлимлари, вилоят бошқарма ва ташкилотлари, давлат ва тижорат банклари раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилди.

Қабул давомида фуқаролар бандлик, тадбиркорлик, банк кредити олиш, уй-жой, моддий ёрдам ажратиш, табиий газ, сув, электр таъминоти, тиббий хизмат, ижтимоий ҳимоя, маҳаллаларни ободонлаштириш каби масалалар билан бирга эгалик ҳуқуқини тиклаш, тадбиркорлик учун ер ажратилиши, ўқиш учун контракт тўловига кўмаклашиш, алимент ундириш, кадастр ҳужжатини тўғрилаш, қишлоқ хўжалиги учун субсидия ажратиш каби турли масалаларда ҳам ўзларини қийнаётган муаммоларга ечим топиш учун вилоят сектор раҳбарларига юзландилар.

Қўқон шаҳар “Тошҳовуз” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Умида Ҳасанова “Аёллар дафтари”да туради. Икки нафар фарзанди билан ижарада яшайди. Вилоят ҳокими билан бўлган мулоқотда имтиёзли уй-жой олишга кўмаклашиш юзасидан ёрдам сўради ва масала ижобий ҳал этиладиган бўлди.

Фарғона шаҳар “Зарбдор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Зуҳра Исроилова турмуш ўртоғининг жарроҳлик амалиёти учун ёрдам сўраб мурожаат қилди. Вилоят раҳбари бепул жарроҳлик амалиётини ўтказиш бўйича тегишли муассасаларга топшириқ берди. 

Фарғона шаҳар “Сурхтепа” маҳалла фуқаролар йиғинидан меҳнат фахрийси Рўзихон Бурхонова маҳалла қабристони атрофини девор билан ўраш юзасидан ёрдам сўради. Фуқаро мурожаати бўйича умумий узунлиги 260 метр бўлган девор қурилиши учун зарур материаллар ажратиш топшириғи берилди.

Жойнинг ўзида ҳал этиш мумкин бўлган бу каби кўплаб масалаларга қабул давомида ижобий ечим белгилаш билан бир қаторда, баъзи фуқароларнинг мурожаатлари қўшимча ўрганиб олиб бориш мутасадди ташкилотларга топширилди. Қонуний жиҳатдан қаноатлантириш имкони мавжуд бўлмаган мурожаатлар бўйича тегишли тушунтиришлар берилди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram