Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Iyun 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 135 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ “НЕФТЧИ” ЖАМОАСИ БИЛАН УЧРАШДИ

×

 2022-06-21 10:23:58    87

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими, вилоят футбол федерацияси раҳбари Хайрулло Бозоров “Нефтчи” жамоаси раҳбарияти, мураббийлари ва футболчилари билан учрашди.

Танқидий руҳда ўтган мулоқотда “Нефтчи”нинг Суперлига ўйинларида яхши натижалар қайд эта олмаётгани, ўйин темпи борган сари тушиб кетаётганлиги, 20 июнга қадар ўтказилган Суперлига 11-турдан сўнг 2 та ғалаба, 3 та дуранг ва 6 та мағлубият билан 9 очко жамғариб 12-ўринда бораётганлиги қайд этилди.

Аксарият футболчиларнинг жисмоний ҳолати талаб даражасида эмаслиги, асосан ҳимоявий ўйин тактикаси танлангани боис ҳужумкорлик йўқлиги, стандарт вазиятлардан унумли фойдаланишга эътибор қаратилмаганлиги, ўйинчилар ўртасида ғалабага бўлган ишонч, жамоавий характер мавжуд эмаслиги танқид остига олинди.

Бундан ташқари, жамоада тартиб-интизом яхши эмаслиги, раҳбарият ва футболчилар ўртасида бир бирига ишончсизлик ортиб бораётгани, бош мураббий Илҳом Мўминжонов мазкур ҳолатларнинг олдини олиш учун етарлича иш олиб бормаётгани бўйича танбеҳ берилди.

“Нефтчи” футбол жамоасига Суперлигага қайтиши билан бир қатор шароитлар яратиб берилган бўлсада, ҳозирда клубда профессионал даражада иш ташкил қилинмаган.

Мухлислар ва ОАВ билан ишлаш, маркетинг масалалари, футболчилар ва мухлислар ўртасида қўшма тадбирлар яхши йўлга қўйилмагани, матбуот хизмати талаб даражасида эмаслиги, клубнинг ижтимоий тармоқларда расмий саҳифаларида етарли фаоллик йўқлигига ҳам танқидий эътибор қаратилди. Жорий йил жамоа ташкил этилганига 60 йил тўлиши, бироқ бу ҳақда на ОАВ орқали эълон берилмаган, на бу катта тадбирга тайёргарлик ишлари бошланмаган.

Клуб раиси Зоҳид Ғофуровнинг тажрибасизлиги, раҳбарлик салоҳиятининг етарли эмаслиги ҳам юқорида таъкидланган муаммоларнинг ўз вақтида бартараф этилмаганига олиб келган.

Селекция ишларига эътиборсизлик натижасида айни вақтда “Нефтчи” жамоасининг 19 ёшли ўсмирлар жамоаси 14-ўринда, 21 ёшли ўсмирлар жамоаси эса 11-ўринда боришмоқда. Аёллар жамоаси эса 10 та жамоа ичида 9-ўринда бормоқда.

Вилоят раҳбари ушбу масалаларга бирма бир тўхталар экан, бундан буён клубга ўзгача руҳият олиб кириш кераклиги, тартиб-интизом, ҳурмат, аҳиллик билан иш ташкил қилиш кераклигини таъкидлади.

Шаҳар ҳокими Восилжон Назаров клуб президенти этиб тайинланди. Вилоят ҳокими томонидан унга клуб фаолиятини назоратга олиш, маркетинг, менеджмент ишларини тўғри йўлга қўйиш, фан-клуб билан самарали ҳамкорлик ўрнатиш, клуб матбуот хизмати фаолиятини ривожлантириш шунингдек, клуб логотипига чинор барги рамзини қайтариш каби топшириқлар берилди.

Клуб мураббийларига чиройли ўйин намойиш этиш ва ғалабалар билан мухлисларни қувонтириш учун энг аввало асосий таркиб ўзагини шакллантириб олиш лозимлиги уқтирилди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram