Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 113 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ҚИРҚ ОЛТИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2022-06-25 16:05:09    65

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокимлиги катта мажлислар залида халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги қирқ олтинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоятдан сайланган Олий Мажлис Сенати аъзолари, вилоят Кенгаши депутатлари, вилоят ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этдилар.

Сессия ишини олиб борган Хайрулло Бозоров давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 27 январдаги “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан соҳага кўплаб енгилликлар берилиб, имтиёзли ресурслар ажратилаётган бўлса-да, айрим ҳудудларда ишлар талаб даражасида ташкил этилмаганлигини қайд этди. Хусусан, 7 июнь куни Президентимиз раислигида хизматлар кўрсатишни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда даромадларини ошириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида Қўқон ва Марғилон шаҳарларининг самарадорлик кўрсаткичи паст бўлганлиги танқид қилиниб, халқ депутатлари вилоят Кенгашида ушбу ҳудудларда хизматлар кўрсатишни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда даромадларини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда кўрилаётган чора-тадбирларни муҳокама қилиш топшириғи берилганлигини айтиб ўтди. Шундан келиб чиқиб, сессия ишида дастлаб Қўқон ва Марғилон шаҳарлари ҳокимларининг ахборотлари эшитилди.

Вилоят раҳбари ҳокимлар маҳаллаларга кириб боришлари, аҳоли билан мулоқотда бўлиши зарурлигини, танқиддан хулоса чиқаришлари кераклигини таъкидлади. Қўқон ва Марғилон шаҳарлари ҳокимларининг қилинган ишлар юзасидан йил якуни бўйича ҳам хисоботлари эшитилиши белгиланди.

Шунингдек, сессияда вилоят маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Баҳодир Холиқов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги “2022-2026 йилларда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида вилоят ишчи гуруҳи тузилиб, тегишли вазирлик ва идоралар томонидан тасдиқланган баҳолаш мезони асосида шаҳар ва туманлардаги барча қишлоқ ва маҳаллалар баҳолашдан ўтказилиб, уларнинг реестри шакллантирилганлиги ҳақида маълумот берди.

Баҳолаш натижасида мавжуд 1062 та маҳаллаларнинг 502 таси яхши, 512 таси ўрта ва 48 та оғир маҳаллаларга ажратилгани айтилди. Сессияда “оғир” деб топилган қишлоқ ва маҳаллаларни 2023 йил “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларига киритиш бўйича манзилли рўйхатни тасдиқлаш масаласида қарор қабул қилинди.

Сессия ишида халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича ҳудудий кенгашлар томонидан тасдиқланган ҳудудий дастурларда белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш бўйича вилоятда амалга оширилган ишлар юзасидан вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Файзулло Қосимовнинг ҳисоботи ҳам эшитилди. Вилоят таълим соҳаси делегациясининг Японияга амалий ташрифи натижаларидан келиб чиқиб, ҳар бир шаҳар - туманда 1 тадан мактабда тажриба тариқасида япон таълим тизимини жорий этилиши депутатлар томонидан маьқулланди.

Шунингдек, сессияда ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган ёшлар билан “Ёшлар дафтари”нинг юритилиши, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватланиши юзасидан ҳам ахборот тингланди.

2022 йил бошидаги хатлов ва ўрганишлар натижасида вилоятдаги 17 минг 628 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари”га киритилгани, касб-ҳунар ўргатиш, имтиёзли кредитлар, ер майдонлари ва субсидиялар ажратиш ҳамда ижтимоий-моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида 12 минг 574 нафар ёшларга манзилли ва мақсадли ёрдам кўрсатилгани маълум қилинди. “Ёшлар дафтари” жамғармасида ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун 2022 йилнинг январь-май ойлари давомида 24,8 млрд. сўм маблағ шакллантирилиб, ушбу маблағлар ҳисобидан “Ёшлар дафтари”га киритилган 4 минг 184 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ва эҳтиёжманд ёшларга 17,8 млрд. сўмлик моддий қўллаб-қувватлаш учун маблағлар ажратилгани қайд этилди.

Сессия ишида Бувайда ва Қўштепа туманларида “Кичик ва ёшлар саноат зоналарини бошқариш дирекцияси”ни ташкил этиш таклифлари ҳам депутатлар томонидан кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги ҳар бир масала юзасидан таклиф ва мулоҳазалар эшитилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram