Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 116 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ВА РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯСИНИНГ КУРГАН ВИЛОЯТЛАРИ ЎРТАСИДА САВДО-ИҚТИСОДИЙ ВА МАДАНИЙ-ГУМАНИТАР ҲАМКОРЛИКНИ ЯНАДА КЕНГАЙТИРИШГА ҚАРАТИЛГАН “ЙЎЛ ХАРИТАСИ” ИМЗОЛАНДИ

×

 2022-06-29 18:17:15    52

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ишчи ташриф билан Фарғонада бўлиб турган Россия Федерациясининг Курган вилояти губернаторининг иқтисодий сиёсат бўйича ўринбосари Владимир Архиповни қабул қилди. Учрашувда вилоят ҳокимининг ўринбосари – вилоят Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Иқболжон Эргашев ва Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Алишер Салиев ҳам иштирок этдилар.

Мулоқот чоғида Фарғона ва Курган вилоятлари ўртасида турли соҳаларда тўғридан-тўғри ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Владимир Архипов Фарғона вилояти қишлоқ хўжалиги, текстиль махсулотларига Россияда талаб ва эҳтиёж борлигини таъкидлаб, Курган вилоятида Фарғона вилояти савдо уйини очиш таклифини билдирди. 

Бундан ташқари, Курган вилоятида минглаб гектар фойдаланилмаётган майдонлар мавжудлигини қайд этган Владимир Архипов чорвачилик йўналиши бўйича ҳам Фарғона билан ҳамкорликка тайёр эканликларини маълум қилди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров меҳмонлар томонидан билдирилган таклифлар икки томон учун манфаатли бўлишини қайд этиб, ўзаро амалий ҳамкорлик йўлга қўйилишини маълум қилди.

Учрашув давомида Курганга қишлоқ хўжалиги ва енгил саноат маҳсулотлари экспорти, шунингдек, қурилиш, олий таълим соҳасида ҳамкорлик, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш борасида тажриба алмашинувини йўлга қўйиш, икки вилоят тадбиркорлик субъектлари томонидан ўзаро манфаатли йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга оширилишига кўмаклашиш, томонлар ҳудудида ўтказиладиган ярмарка ва кўргазмаларда ўзаро иштирок этиш каби масалалар юзасидан қатор келишувларга эришилди.

Шу куни Фарғона ва Россия Федерациясининг Курган вилоятлари ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган “Йўл харитаси”, икки вилоят Савдо-саноат палаталари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram