Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 92 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА “ҲОКИМ ВА БИТИРУВЧИ ЁШЛАР УЧРАШУВИ” ЮҚОРИ КАЙФИЯТДА ЎТДИ

×

 2022-06-30 10:55:10    62

PDF юклаш
Чоп этиш


30 июнь - Ёшлар куни муносабати билан вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманлари қатори Ўзбекистон туманида ҳам “Ҳоким ва битирувчи ёшлар учрашуви" бўлиб ўтди. 

Яйпан шаҳридаги Ўзбекистон ўйингоҳида ўтказилган тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Комила Кавлонова, туман секторлари раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари қатнашдилар. 

Тадбир аввалида вилоят ҳокимининг ўринбосари Комила Кавлонова Фарғона вилояти ҳокимининг Ўзбекистон туманидаги битирувчи ёшларга йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Шундан сўнг сўз олган туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, тумандаги 71 та умумтаълим мактабларидан 3783 нафар ўқувчилар 9-синфни ва 2830 нафар ўқувчилар 11-синфни тугатганини қайд этиб, барча битирувчиларни табриклади. Бундан ташқари, 731 нафар ёшлар мавжуд 4 та профессионал таълим масканларини якунлаганлиги маълум қилинди.

Эътиборлиси, туманда 2021-2022 ўқув йилини тугатган 35 нафар 11-синф битирувчилари муддатидан олдин олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган.

Тадбирда битирувчиларнинг 71 нафари аъло ўқиши ва намунали хулқи учун олтин медалга, 10 нафари эса кумуш медалга сазовор бўлгани мамнуният билан таъкидланди. Уларга масъуллар иштирокида медаллар тантанали тарзда топширилди.

Ўзига хос ёшлар байрамига айланган тадбирда халқаро ва республика кўрик-танловларида, “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг Республика якуний босқичида ғолиб бўлган ҳамда муддатидан олдин олий таълим муассасаларига қабул қилинган иқтидорли ёшларга вилоят ва туман ҳокимлигининг ташаккурнома ва совғалари топширилди. Ўғил-қизларнинг ҳаётда муносиб ўринларини топишларига тилак билдирилди. 

Битирувчи ёшлар вакиллари ҳам сўзга чиқиб, орзу-истаклари, мақсадлари ҳақида гапирдилар. Таълим берган устозларига миннатдорчиликлар билдиришди. 

Элимиз ардоғидаги актёр ва санъаткорларнинг чиқишлари барчага юқори кайфият бағишлади.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram