Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 125 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҚЎҚОН ШАҲРИДА ТАШКИЛ ЭТИЛГАН ТУМАНЛАРАРО ПЕРИНАТАЛ МАРКАЗИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

×

 2022-07-01 21:53:40    74

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Қўқон шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли, бир вақтнинг ўзида 190 нафар туғруқ ёшидаги аёллар учун хизмат кўрсатадиган туманлараро перинатал маркази тантанали тадбир билан фойдаланишга топширилди. 

Очилиш тадбирида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Авазбек Ўринбоев, шаҳар секторлари раҳбарлари, тиббиёт маркази врач ва хамширалари, жамоатчилик вакиллари қатнашдилар.

Сўз олганлар соҳа ходимларини янги туғруқ комплекси билан қутлаб, марказнинг барпо этилиши ҳудудларда оналар ва чақалоқлар саломатлигини яхшилашга, она ва бола ўлимини олдини олишга хизмат қилишлигини, тиббиёт масканида туғилажак фарзандлар келажакда халқимизга, ватанимизга хизмат қиладиган, соғлом, баркамол, ватанпарвар йигит ва қизлар бўлишсин деб тилак билдирдилар.

Шундан сўнг фаоллар иштирокида рамзий тасма қирқилиб, меҳмонлар туғруқ комплексида яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар.

Қўқон шаҳар туманлараро перинатал маркази Қўқон шаҳри, Данғара, Бувайда, Бағдод ва Учкўприк туманларидан келган тиббий хизмат олишга муҳтож ҳомиладор, туғувчи аёллар ва чақалоқларга перинатал тиббий хизмат кўрсатади.

Туғруқ комплексини реконструкция қилиш учун 13 миллиард 885 миллион сўм маблағ сарфланди. Тиббиёт муассасасининг моддий-техника базасини яхшилаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоят ҳокимлиги ва ҳомийлар ҳисобидан 310 минг доллар кийматига тенг тиббий асбоб-ускуналар, аппаратуралар ва жиҳозлар олинди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram