Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 44 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНЛАРИ РАИСЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ

×

 2022-07-02 23:42:10    144

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоятдаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари учун мамлакатимизда маҳалла институтини ривожлантириш, маҳаллабай ишлаш тизимини шакллантириш, маҳалла раислари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, маҳалладаги муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш масалалари юзасидан ўқув семинарлари ташкил этилмоқда.

Семинар доирасида бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Собир Муродов, Фарғона, Қувасой шаҳарлари ва Фарғона туманидан келган 177 та маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Вилоят ҳокими сўзи аввалида масъулиятли, шарафли лавозимга сайланган маҳалла раисларини табриклади. Барча ислоҳотлар “Инсон қадри учун” деган ғоя асосида амалга оширилаётганлиги, Президентнинг қуйи тизимдаги вакили бўлган маҳалла раисларига катта ишонч билдирилаётганлигига алоҳида урғу бериб ўтди.

Шунингдек, маҳалла раисларига йил бошидан иш бошлаган ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспекторлари кўмакдош бўлаётгани таъкидланди. Раислар ташаббусни қўлга олиб, ҳар бир ёрдамчилар билан иш ташкил қилиб, ҳудуд аҳолисини камбағалликдан чиқариш, ишсизликни йўқотиш, ёшларни бўш вақтларидан самарали фойдаланишлари учун шароит яратиш, оилавий ажримлар, жиноятчиликни олдини олиш бўйича муҳим вазифаларни белгилаб олишлари бўйича топшириқлар берди. 

Маҳаллалардаги муҳитни яхшилаш мақсадида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” ташкил этилгани, 2021 йилда Республика бюджетидан ажратилганидан ташқари вилоят маҳаллий бюджетидан 132 млрд.сўм маблағ ажратилгани, “Ёшлар дафтари”га киритилган 4,5 минг болага стипендия тўлангани, 600 нафар аёлга уй қуриб берилиши натижасида кўмакка муҳтож аҳоли қатламига ёрдам кўрсатилаётганлиги ҳам эътироф этилди.

Маҳалла раислари ҳудудидаги ҳар бир муаммоли вазиятни чуқур ўрганиши ва унга ечим топиши кераклиги таъкидланди.

Учрашувда маҳалла раислари билдирилган ишончни оқлаш учун астойдил ҳаракат қилиб, натижа кўрсатишга ваъда бердилар.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram