Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА 1-ЯРИМ ЙИЛЛИКДАГИ БЮДЖЕТ ТУШУМЛАРИ 2 ТРИЛЛИОН СЎМДАН ОШДИ
2022-07-07 16:04:18 62
Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан “Солиқ тушумлари барқарорлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар ва келгуси вазифалар” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.
Тадбирда республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситаларида фаолият кўрсатувчи журналистлар, блогерлар иштирок этдилар.
Матбуот анжуманини вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Адхамжон Тиллаволдиев очиб берди ва давлат бюджетига солиқ тушумлари барқарорлигини таъминлаш борасидаги чора-тадбирлар ҳақида ахборот берди.
Солиқ маъмуриятчилигининг тўғри ташкил этилиши, тадбиркорлик субъектларига яқиндан кўмаклашиш натижасида солиқ тушумлари ўсишига эришиб келинмоқда. Хусусан, Фарғона вилоятида 2022 йил 1-ярим йилликдаги бюджет тушумлари 2 триллион сўмдан ошиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,4 бараварга ўсган.
Матбуот анжумани давомида ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан батафсил жавоб олдилар.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram