Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 38 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ ЎРИНБОСАРИ ИҚБОЛЖОН ЭРГАШЕВ: ИККИ ТОМОНЛАМА МАНФААТНИ КЎЗЛАГАН ҲАР ҚАЙСИ ДАВЛАТ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ҚИЛИШГА ТАЙЁРМИЗ

×

 2022-07-23 11:13:59    327

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев “Фарғона ҳақиқати” ва “Ферганская правда” газеталарига интервью берди.

- Иқтисодиёт тараққиётида чет эл инвестицияси муҳим ўрин тутади. Фарғона вилояти яқин йилларда 1 млрд. АҚШ доллари миқдорида инвестициялар жалб қилишни мақсад қилган. Бу ҳақиқатан ҳам тасаввур қилиш қийин бўлган рақам. Лекин қўйилаётган қадамлар, Сизнинг оммага “кўринмас”, аммо самарадор фаолиятингиз таҳлили бу эришиб бўладиган манзилдай таассурот қолдиради.

- Аниқроқ қилиб айтганда, вилоятда хорижий инвестициялар ўзлаштириш бўйича кўрсаткичимизни 1 млрд. АҚШ долларига етказишни яқин йилларда эмас, балки шу йил ўзида, яъни 2022 йилда эришишни мақсад қилиб олганмиз. Тўғри айтяпсиз, бундай рақамга нафақат вилоятимиз, балки мамлакат миқёсида ҳам яқин йилларгача эришиш қийин бўлган вазифа сифатида қараб келинган. Давлатимиз раҳбари томонидан хорижий инвестицияларни жалб қилиш, замонавий технологияларни жорий қилиш ҳисобига экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва янги иш ўринларини яратишга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Мамлакатимизда олиб борилаётган очиқлик сиёсати, кластерлар тизими, ҳудуддаги мавжуд кадр ва минерал хомашё захиралари, “Қўқон” эркин иқтисодий зонаси ҳамда 90 дан ортиқ ёшлар ва кичик саноат зоналари, вилоятимиз S&P Global халқаро агентлиги рейтингини олганини инобатга олсак, хорижий инвесторлар билан ҳали кўп ишлар қилиш мумкинлиги ойдинлашади. Бу борада вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров томонидан аниқ йўналишлар белгилаб берилган ва доимий назоратга олинган.

- Айтингчи, вилоятнинг инвестицион йўналиши, уни жалб этиш усул ва ўзига хос сиёсати нимада? Кимлар асосий ҳамкорларимиз ва уларнинг улуши ортиб боришининг сабаблари нимада?

- Бунинг жавоби оддий: олиб борилаётган ислоҳотлар ва мавжуд имкониятлардан оқилона фойдаланган ҳолда, шижоат билан меҳнат қилишимиз талаб қилинади, холос. Вилоятга чет эл инвестициясини жалб этиш усули ва ўзига хослиги қуйидагиларда намоён бўлади: Биринчидан, биз хорижий инвесторлар билан ишлашда “магнит” хусусиятидан фойдаланамиз. Бу йўналишда фақат инвесторлар жалб қилиш ва уларга кўмаклашиш учун “Фармадад-инвест” гуруҳи ташкил этилиб, унда хорижий тил кўникмаларига эга 20 нафар мутахассис фаолият кўрсатмоқда. 2022 йил биринчи ярим йиллигида вилоятда 465 млн. АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестициялар ўзлаштирилиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 2,5 баробарга ортди. 43 та хорижий мамлакатдан 163 та маҳаллий корхоналар учун инвестициялар жалб этилди.

Иккинчидан, биз ҳамкорлик борасида илмий-техникавий, саноат ва инвестициявий салоҳиятдан келиб чиқиб, ўзимиз учун муҳим саналган давлатларни белгилаб олдик ва тизимли ишларни ташкил этиб келмоқдамиз.

Шу йилнинг ўзида Туркия, Корея Республикаси, Россия, Эрон ва Покистонга ташрифлар амалга оширилди ва ҳозирда Германия, Ҳиндистон сафарларига тайёргарлик кўрилмоқда. Ҳисобот даврида вилоятга кириб келган хорижий инвестициялар улушида ҳам айнан шу давлатлар етакчилик қилди.

Учинчидан, хорижий инвесторларни жалб қилишда мамлакатимизнинг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари билан ҳам яқиндан ҳамкорлик қилинмоқда. Масалан, сўнгги икки ойда Хитой Халқ Республикаси, Эрон, Сингапур, Россиядаги элчиларимиз билан онлайн муҳокамалар ўтказилди. Яқин кунларда Қувайтдаги элчимиз билан суҳбатга тайёргарлик кўрмоқдамиз.

Тўртинчидан, ҳар бир инвестициявий лойиҳаларнинг амалга оширилиш жараёнини вилоят ҳокими шахсан ўзи кўздан кечириб, мавжуд муаммоларни ҳал қилиб бермоқда. Бу каби алоҳида эътибор вилоятда фаолият кўрсатаётган чет эл компанияси томонидан реинвестиция ва хорижий инвесторнинг четдаги ҳамкорларини ҳудудимизга олиб келишда ҳам муҳим роль ўйнамоқда.

- Экспортда диверсификация нега керак? Айниқса, Фарғона вилояти учун. Ахир шундоғам сифатли, рақобатдош маҳсулот бўлса, харидор топилаверадику?

- Тўғри, Ўзбекистон экспорти ҳажмида вилоятимизнинг ўрни салмоқли. Биргина жорий йил биринчи ярим йиллигида 400 млн. АҚШ долларилик маҳсулотлар экспорти амалга оширилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 120 фоизга етди. Лекин, бу кўрсаткич вилоят экспорт салоҳиятини тўлиқ акс эттирмайди.

Саволингизга келсак, экспорт географиясида ҳам, маҳсулотлар турида ҳам диверсификация муҳим. Бу, айниқса, дунёнинг турли минтақаларидаги вазиятдан келиб чиқиб, ҳозирги кунда ўта долзарб бўлиб қолмоқда.

Экспорт географиясини диверсификация қилиш маҳсулотни юқори нархларда сотиш, исталган пайтда импортёр давлатни алиштириш, логистика билан боғлиқ муаммолар ечимида муҳим аҳамият касб этса, маҳсулот тури диверсификацияси табиатнинг ноқулайлиги, айрим турдаги саноат товарларининг жаҳон бозорида нархи тушиб кетиши каби хавфлар оқибатини юмшатади.

- Вилоятнинг импорт таркиби ўзгардими? Нега? Биздаги маълумотга кўра, мамлакатга импорт қилинаётган, масалан, бананнинг салкам 30 фоизи Фарғона вилояти ҳисобига тўғри келар экан. Нима, биз шунчалар “бананхўр”лармизми?

- Бугунги кунда нафақат вилоятда, балки бутун республикада импорт бўлиб кираётган маҳсулотларнинг таркиби ҳукуматнинг махсус комиссияси томонидан қаттиқ назоратга олинган. Вилоятда ҳам бу соҳага масъул сифатида ҳоким ёрдамчиси тайинланган. Бунда, асосан, вилоятга импорт қилинаётган тайёр товарлар ўрнини босувчи маҳаллий маҳсулотларни ишлаб чиқариш лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, уларга шарт-шароитлар яратиб бериш муҳим вазифа ҳисобланади. Олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар натижасида йилдан-йилга кириб келаётган тайёр маҳсулотлар импорти салмоғи камайиб, технологик ускуналар улуши ортиб бормоқда. Мисол учун, 2021 йилда вилоятга ҳудудий корхоналар томонидан жами 855,7 млн. долларлик импорт кириб келган бўлса, унинг таркибини 135,8 млн. долларлик технологик асбоб ва ускуналар, 227,7 млн. АҚШ долларилик тайёр маҳсулотлар ва 492,1 млн. долларлик хомашё ташкил этди.

Банан масаласига келсак, бундай ҳолатга вилоятимизнинг 2 та давлатга, яъни Қирғизистон ва Тожикистон давлатларига чегарадошлиги сабаб бўлади. Мисол учун, Қирғизистон орқали олиб келинадиган товарлар импорти чегарага яқин жойда фаолият юритувчи тадбиркорлар томонидан уларга қулай бўлганлиги сабабли амалга оширилади. Лекин, олиб келинган маҳсулот вилоятнинг ўзидагина истеъмол қилинмайди, балки республиканинг бошқа ҳудудларига ҳам тарқатилади. Бироқ, статистик кўрсаткичларда импортёр сифатида импортни амалга оширган тадбиркор жойлашган ҳудуд акс эттирилади. Бу борада, Тошкент шаҳри биздан ҳам юқори кўрсаткични эгаллайди. Сабаби, мамлакатимизга кириб келадиган жуда катта импорт миқдори Тошкент шаҳри орқали кириб келади.

- Сир бўлмаса айтингчи, фаолиятингиздаги мамлакат, компания, бизнес ҳамкорларни ўзингиз танлайсизми ёки “юқори”нинг тавсияси биланми?

- Бу борада, бугунги кунда барча имкониятлар ўзимизга берилган ва масъулият ҳам ўзимизнинг зиммамизда. Аввал таъкидлаганимдек, биз ўзимиз учун муҳим ҳамкор давлатларни танлаб олганмиз. Янги музокаралар учун бизнес ҳамкорларни эса асосан уларнинг инвестициявий фаолият тури, молиявий лаёқати, тажрибасидан келиб чиқиб саралаймиз.

Шу ўринда таъкидлаб ўтмоқчиманки, вилоятга ташриф буюрган ҳар бир инвесторни, хоҳ у кичик, хоҳ йирик бизнесмен бўлсин, илиқ қабул қиламиз.

Биз дастлабки музокаралар давомидаёқ инвестор ва унинг маблағларини вилоятимиз иқтисодиёти, ижтимоий ҳаёти учун долзарб бўлган соҳаларга йўналтиришга ҳаракат қиламиз. Давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган очиқлик сиёсатидан унумли фойдаланган ҳолда икки томонлама манфаатни кўзлаган ҳар қайси давлат билан ҳамкорлик қилишга тайёрмиз.

- Экспортдаги кўзбўямачилик, қўшиб ёзишлар яқинда ҳам бор эди. Сизнингча, у ҳозир буткул барҳам топдими?

- Биз ҳозирда ҳудудлардаги тадбиркорларга маҳсулотини экспортга чиқаришда кўмак бериш ва уларни қўллаб-қувватлаш йўли билангина экспорт ҳажмини ошириш мумкинлигини англаб етдик.

Шунингдек, “ноҳалол” экспортёр ёки “ноҳалол” импортёрлар билан ишланди. Бу борада тажриба орттириб боряпмиз ва камроқ хатолар қилишга ҳаракат қиляпмиз. Ҳозирда экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқарувчи янги лойиҳаларни ишга тушириш, янги бозорлар топиш, янги трейдер компанияларни ташкил этиш, маҳаллий маҳсулотларимизни тўғридан-тўғри савдо тармоқларига етказиб бериш ҳисобига қимматроқ сотиш йўллари билан экспорт ҳажмини ошириш чораларини кўряпмиз. Бугунги кунда вилоятимиз инвестициялар ва ташқи савдо комплекси командаси экспортда кўзбўямачилик, қўшиб ёзишлардан кўра, юқоридаги чора-тадбирларни амалга ошириш осонроқлигини тушуниб етган.

- Ўзингиз ҳақингизда ҳам маълумот берсангиз. Кейин, бизнингча, матбуотда кўринмасликка ҳаракат қиласиз, гарчи натижадор учрашувлар ўтказсангиз ҳам. Нега шундай?

- Мени ва бошчилигимдаги инвестициялар ва ташқи савдо комплекси командасининг вазифаси вилоятнинг иқтисодий, инвестициявий, экспорт ва туризм салоҳиятини хорижий давлат вакиллари ўртасида кенг тарғиб қилиш. Шунинг учун биз кўпроқ хорижий матбуотлардан кенг фойдаланишимиз мантиқлироқ деб ўйлардим. Лекин, маҳаллий тадбиркорларни инвестициявий ташаббускорлигини ошириш, экспортёрларни фаоллаштириш, аҳолини амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан таништириб боришда ҳудудий матбуотнинг ўрни юқорилигини сўнгги пайтларда тушуниб етдим. Бунинг учун Сизларга раҳмат. 


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram