Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНАДА “МАСОФАВИЙ ЭЛЕКТРОН ДЕКЛАРАЦИЯЛАШ” БОЖХОНА ПОСТИ ИШ БОШЛАДИ
2022-07-30 12:03:25 85
Фарғона вилояти божхона бошқармасида “Масофавий электрон декларациялаш” божхона пости ўз фаолиятини бошлади. Божхона пости хизмат фаолияти бўйича журналист ва блогерлар учун матбуот анжумани ҳамда пресс-тур ташкил этилди ва батафсил маълумотлар берилди.
Таъкидландики, бу ерда тадбиркорлар томонидан барча божхона юк декларациялари масофавий тақдим этилади ҳамда божхона ходимлари томонидан ҳам шундай тартибда расмийлаштирилмоқда.
“Масофавий электрон декларациялаш” божхона постида расмийлаштирувчи ходимлар билан ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари ҳамда назорат постларидаги кўрик ходимлари билан алоқа қилиш мақсадида видеоалоқа ва IP телефонлари ўрнатилиб, мулоқот ушбу техник воситалари орқали амалга оширилмоқда. Шу кунга қадар мазкур божхона пости томонидан 18 мингдан ортиқ божхона юк декларациялари расмийлаштирилди. Айни кунда бу ерда 20 нафар ходим иш олиб бормоқда.
Амалиётга жорий этилаётган бундай қулайликлар натижасида экспорт ва импорт операциялари бир неча дақиқалар ичида расмийлаштирилишига эришилмоқда.
Пресс-тур давомида журналист ва блогерлар ушбу жараёнлар ҳақида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram