Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ГЕРМАНИЯ ВА АВСТРИЯГА ТАШРИФ ДАВОМИДА УМУМИЙ ҚИЙМАТИ 238,9 МЛН. ДОЛЛАР БЎЛГАН 8 ТА ИНВЕСТИЦИЯВИЙ ВА ЭКСПОРТ ШАРТНОМАЛАРИ ИМЗОЛАНДИ
2022-08-01 14:14:09 109
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги вилоят ҳокимлиги масъуллари, вилоятимизнинг йирик тадбиркорларидан иборат Фарғона вилояти делегацияси амалий ташриф билан Германия ва Австрияда бўлиб қайтди.
25-30 июль кунлари бўлиб ўтган ташриф давомида Германиянинг Франкфурт, Нюрнберг, шунингдек, Австриянинг Михельдорф шаҳарларида немис молия институтлари, тиббиёт, саноат ва қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ давлат идоралари ва компаниялар билан учрашув ҳамда музокаралар ўтказилди.
Музокаралар чоғида дунёдаги ҳозирги сиёсий вазиятдан келиб чиқиб, Германия тадбиркорлари ва молия институтлари Ўзбекистонни муҳим иқтисодий ҳамкор сифатида кўраётгани алоҳида таъкидланди.
Ташриф давомида жами 30 дан ортиқ компаниялар билан музокаралар бўлиб ўтди ва умумий қиймати 238,9 млн. долларлик 8 та, шу жумладан, 232 млн. долларлик 4 та инвестициявий, 6,9 млн. долларлик 3 та экспорт шартномаси, 1 та ҳамкорлик келишуви имзоланди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram