Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 58 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ГЕРМАНИЯ БАНКЛАРИ ВА БОШҚА МОЛИЯ ИНСТИТУТЛАРИ ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДАГИ ЙИРИК ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ИНФРАТУЗИЛМА ЛОЙИҲАЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШДА ИШТИРОК ЭТАДИ

×

 2022-08-01 15:39:10    45

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги вилоят делегациясининг Германияга ва Австрияга ташрифи давомида Германия тараққиёт банки “KfW Bankengruppe”, “ODDO BHF Aktiengesellschaft”, “Helaba” (Ландесбанк) банклари ҳамда “Commit Project Partners GmbH”, “Jebsen&Jessen F.S. GmbH” каби молия компаниялари билан музокаралар олиб борилди.

Германия молия институтлари вакиллари бўлиб ўтган музокараларнинг барчасида Фарғона вилоятининг жорий йил июнь ойида “S&P Global” халқаро агентлигининг рейтингини олиши муҳим воқеа бўлгани, бу эътироф ҳудуддаги ижтимоий ва инфратузилма лойиҳаларини молиялаштиришда “кафолат” сифатидаги ҳужжатлардан бири сифатида қабул қилинишини билдирдилар.

Немис молия ташкилотлари экспертлари, шунингдек, тижорат лойиҳаларидан ташқари ижтимоий ва инфратузилма лойиҳалари доирасида ҳам ишлашга тайёр эканликларини билдиришди.

Германия тараққиёт банки “KfW Bankengruppe”нинг тегишли бошқармалари раҳбарлари билан музокараларда “Қўқон ва Марғилон шаҳарлари бўйича ичимлик ва оқова сув тизимларини қуриш ва реконструкция қилиш” лойиҳаси муҳокама қилинди.

Қиймати 200 миллион доллардан зиёд бўлган ушбу лойиҳа доирасида Қўқон ва Марғилон шаҳарларида жойлашган ҳамда атроф ҳудудлардаги шаҳар ва туманларга ҳам хизмат кўрсатувчи оқова сув тозалаш иншоотларини, шунингдек, ушбу ҳудудлардаги ичимлик суви тизимларини замонавий технологиялар асосида реконструкция қилиш ва қуриш режалаштирилмоқда.

Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқишга 2 млн. евро грант маблағларини ажратиш бўйича Келишув лойиҳаси ишлаб чиқилган. Мазкур ҳужжатни имзолаш учун КFW делегацияси 4 август куни Тошкент шаҳрига келади.

Фарғона шаҳридаги нефт-газ коллежини реконструкция қилиш ва жиҳозлаш, шунингдек, республикамизнинг 7 та ҳудуди, шу жумладан, Фарғона вилоятида Германия касбга ўқитиш марказини барпо этиш борасидаги ишлар юзасидан ҳам чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Музокалар давомида “KfW Bankengruppe”нинг кичик ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш ва бошқа дастурлари, улар доирасида тақдим қилинадиган кредит шартлари ўрганилди.

“ODDO BHF Aktiengesellschaft” банки билан ўтказилган музокаралар чоғида йирик лойиҳаларни ўзбек банклари орқали ёки тўғридан-тўғри молиялаштириш тартиблари кўриб чиқилди.

Маҳаллий тадбиркорлар томонидан тайёрлаб келинган 4 та лойиҳа тақдимоти ўтказилиб, “ODDO BHF Aktiengesellschaft” томонидан молиялаштириш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.

“Helaba” (Ландесбанк) раҳбарияти билан бўлиб ўтган учрашувда немис банкига тўғридан-тўғри молиялаштирилиши кўзда тутилган инвестициявий лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтди.

Жорий йил 25 августда мазкур лойиҳалар бўйича немис банки ва ташаббускорлар иштирокида онлайн музокаралар ўтказишга келишиб олинди.

“Jebsen&Jessen Financial Solutions” молия компанияси иш бошқарувчиси Штефания Майер-Зюдовнинг таъкидлашича, Европадаги бугунги кескин сиёсий вазиятда жиҳоз-ускуна ишлаб чиқариб экспорт қилувчиларда буюртманинг қисқариши билан боғлиқ муаммо келиб чиқиши мумкин.

Шу сабабли немис банклари германиялик ускуна экспортчиларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қилмоқда.

Бу борада йиллик товар айланмаси 3,1 млрд. доллар, ходимлари сони 7 100 нафар бўлган “Jebsen&Jessen Financial Solutions” компанияси шартлари ўзбек тадбиркорлари иштирокида муҳокама этилди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram