Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 211 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


“ҚИШЛОҚ ҚУРИЛИШ БАНК” БОШҚАРУВ РАИСИ ИШТИРОКИДА ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ТАДБИРКОРЛАРИ БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2022-08-03 13:12:28    64

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳридаги “Тадбиркорлар уйи”да вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Авазбек Ўринбоев ва “Қишлоқ қурилиш банк” АТБ бошқарув раиси Алишер Муротов иштирокида вилоят тадбиркорлари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Учрашувда вилоят ҳокимлиги масъуллари, вилоят бошқарма ва ташкилотлари, давлат ва тижорат банклари раҳбарлари, шаҳар ва туманларда фаолият юритаётган тадбиркорлар иштирок этдилар.

“Қишлоқ қурилиш банк” бошқарув раиси Алишер Муротов тадбиркорларнинг олдида турган муаммоларни ҳал этиш бугунги кун давлат сиёсатида устувор вазифа эканига эътибор қаратиб, қонуний ва асосли ҳар бир мурожаат ечим топишини таъкидлади.

Мулоқот давомида иштирок этган тадбиркорларнинг банк тизими бўйича ўз ечимини кутаётган масалалари, хусусан, тиббий даволаш ва диагностика фаолиятини ташкил этиш мақсадида ускуна ва жиҳозлар сотиб олиш, мактабгача таълим муассасини ташкил этиш, автомобилларга газ тўлдириш ускуналари сотиб олиш, чинни маҳсулотлари ишлаб чиқариш ускунасини харид қилиш учун имтиёзли кредит олишда кўмак, мавжуд кредитлар муддатини узайтириш ва бошқа масалалар билан боғлиқ мурожаатлари банк раиси ва вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари томонидан тингланди, ҳар бир масаланинг қонуний ечимини таъминлаш бўйича банклар масъулларига вазифалар белгилаб берилиб, ўз муддатида ҳал этилиши тадбиркорларга маълум қилинди. 











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram