Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 63 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ИХТИРОЧИ АЁЛЛАР САРАЛАБ ОЛИНДИ

×

 2022-08-05 10:36:56    190

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона политехника институтида Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Ихтирочи аёллари маркази ташаббуси билан иқтидорли хотин-қизлар фаолиятини рағбатлантириб бориш мақсадида ўтказилиб келинаётган “Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси” республика танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

 Танловнинг дастлабки босқичида ғолиб бўлган 100 нафар олима, тадбиркор ва ҳунарманд аёллар белгиланган номинациялар бўйича ўз лойиҳалари билан иштирок этдилар.

Тадбирда вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Гулнора Жўраева, вилоят Ихтирочи аёллар уюшмаси раҳбари Камола Ҳакимовалар иштирок этиб, танловнинг аҳамияти ва нуфузи ҳақида тўхталиб, иштирокчиларга омад тилашди.

Танлов иштирокчилари энг яхши ихтиро ва фойдали модель номинацияси, энг яхши саноат намунаси селекция ютуғи ва рационализаторлик, энг яхши АКТни ривожлантириш бўйича инновацион лойиҳа, тиббиёт соҳасидаги инновацион лойиҳа, энг самарали инновацион лойиҳа, энг яхши педагогик технологиялар бўйича энг яхши лойиҳа, иқтидорли қизнинг энг истиқболли инновацион ғояси, энг яхши бизнес лойиҳа, “Омадли старт” номинацияси, ҳунарманд хотин-қизларнинг энг яхши инновацион лойиҳаси номинациялари бўйича ўз билим ва маҳоратларини синовдан ўтказдилар.

Иштирокчилар томонидан тақдим этилган барча лойиҳалар экспертлар кенгаши аъзолари томонидан ўрганиб чиқилиб, ғолибларга танловнинг республика босқичига йўлланмалар берилди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram