Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Iyun 2023 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 53 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ТАШКИЛ ТОПГАНЛИГИНИНГ 5 ЙИЛЛИГИ ФАРҒОНАДА КАТТА ТАНТАНА ҚИЛИНДИ

×

 2022-08-08 16:15:43    312

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ташкил топганлигининг 5 йиллиги муносабати билан Миллий гвардиянинг вилоят бошқармасида тантанали маросим бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов, Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони Лутфулла Бузруков, Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси бошлиғи Фарҳоджон Солиев, Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқарма бошлиғи Шавкат Акбаров, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Муҳиддин Жўраев, вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Адҳамжон Тиллаволдиев, вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Ихволжон Азимов иштирок этдилар.

Сўз олганлар соҳа вакилларини юртимиздаги тинчлик-барқарорликни, жамоат хавфсизлигини сақлаш йўлидаги фидойи хизматларини алоҳида эътироф этишди ва байрам билан самимий қутладилар. Миллий гвардия вилоят бошқармаси бошлиғи Шавкат Акбаров Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Рустам Жўраевнинг ҳарбий хизматчиларга йўллаган байрам табригини тантанали ўқиб эшиттирди.

Шундан сўнг ўз хизмат мажбуриятларини аъло даражада ўтаётган ҳарбий хизматчиларга байрам муносабати билан кўкрак нишонлари, навбатдаги ҳарбий унвонлар, фаҳрий ёрлиқлар ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Ҳарбий хизматчиларнинг саф юришлари, кўргазмали жанговар чиқишлар миллий гвардиячиларнинг кўникма ва маҳоратларини намоён этди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram