Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 71 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


“UZBEKISTAN AIRWAYS” АВИАКОМПАНИЯСИ ВАКИЛЛАРИ ФАРҒОНАДА ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

×

 2022-08-08 17:20:21    49

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона шаҳридаги “Тадбиркорлар уйи”да “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси раҳбарияти томонидан сайёр қабул ташкил этилди. Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Хуршид Аҳмедов, “Uzbekistan Airways” АЖ бошқарув раисининг тижорат ва туризм бўйича ўринбосари Шуҳрат Худайқулов, соҳа масъуллари ҳамда тадбиркорлар қатнашди.

Очиқ мулоқотда авиакомпанияда амалга оширилаётган янги лойиҳалар ва режалар ҳақида маълумот берилди. Тадбиркорларга, йўловчиларга яратилган қулайликлар, онлайн хизматлар бўйича тўхталиб ўтилди.

“Мақсадимиз тадбиркорлар билан юзма юз суҳбатлашиб, уларнинг таклиф ва истакларини ўрганиш ва юзага келаётган камчиликларни бартараф этишдан иборат”, - дейишди авиакомпания вакиллари.

Сайёр қабулда сайёҳлик фирмалари фаолиятини янада жонлантириш учун Фарғона халқаро аэропортидан янги йўналишларни ташкил этиш, вилоятда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини авиарейслар орқали жаҳон бозорларига олиб чиқиш учун ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнларини соддалаштириш ва бошқа турли масалаларда саволлар ва таклифлар ўртага ташланди.

“Uzbekistan Airways” авиакомпанияси вакиллари иштирокчилар саволларига жавоблар бериб, таклифлар ўрганиб чиқилишини ва тадбиркорлар билан доимо очиқ мулоқотга тайёр эканликларини яна бир бор таъкидлашди.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram