Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< SENTYABR 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 79 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


“ФАРҒОНА ВИЛОЯТИНИНГ УЧКЎПРИК, ЎЗБЕКИСТОН, ДАНҒАРА, ҚЎШТЕПА, ТОШЛОҚ, ФАРҒОНА ТУМАНЛАРИ ВА ҚЎҚОН, МАРҒИЛОН, ФАРҒОНА ШАҲАРЛАРИ ЧЕГАРАЛАРИНИ ЎЗГАРТИРИШ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИНИНГ ҚАРОРИ ЛОЙИҲАСИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ  

×

 2022-08-09 16:43:14    576

PDF юклаш
Чоп этиш


Кеча, 8 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида “Фарғона вилоятининг Учкўприк, Ўзбекистон, Данғара, Қўштепа, Тошлоқ, Фарғона туманлари ва Қўқон, Марғилон, Фарғона шаҳарлари чегараларини ўзгартириш тўғрисида”ги Қонунчилик палатасининг қарори лойиҳаси кўриб чиқилди. Лойиҳа тақдимоти Фарғона вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Хожиқўзижон Исақов томонидан амалга оширилди.

“Фарғона вилоятининг Ўзбекистон, Учкўприк, Данғара, Фарғона, Тошлоқ, Қўштепа туманлари, Қўқон, Марғилон ва Фарғона шаҳарлари ҳудуди чегараларини ўзгартириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 декабрдаги “2020-2024 йилларда Фарғона вилоятининг Марғилон ва Қўқон шаҳарларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1001-сонли қарори ва Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 5-6 июнь кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилиш ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилди.

Ушбу қарор лойиҳасига кўра, Фарғона вилоятининг шаҳар ва туманларидаги чегараларини мувофиқлаштириш мақсадида шаҳарларнинг ривожланиш концепциясига мувофиқ:

Данғара туманидан - 814,9 гектар,

Ўзбекистон туманидан - 1456 гектар,

Учкўприк туманидан - 424,6 гектар ер майдони Қўқон шаҳрига,

 

Фарғона туманидан - 951,5 гектар,

Қўштепа туманидан - 133,59 гектар,

Тошлоқ туманидан - 34,4 гектар ер майдони Марғилон шаҳрига,

 

Фарғона туманидан - 811,66 гектар ер майдони Фарғона шаҳар таркибига ўтказилади.

Чегаралари ўзгараётган туман ва шаҳарлар ҳудудларининг чегаралари бўйича, Фарғона вилояти ҳокимлиги, туман ва шаҳар ҳокимликлари таклифлари асосида Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан биргаликда ҳужжатлар тўплами тайёрланди.

Ушбу қарор лойиҳасини қабул қилиш зарурати қуйидагилар билан асосланади:

Биринчидан, Қўқон, Марғилон ва Фарғона шаҳарларининг ишлаб чиқариш салоҳияти ва меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланган ҳолда саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаси, оилавий тадбиркорлик ривожлантирилади, бўш турган ва қурилиши тугалланмаган бино ва иншоотлар ҳамда ер майдонларидан самарали фойдаланилади, йўлбўйи инфратузилмаси имкониятларидан тўлиқ фойдаланган ҳолда сервис ва хизмат кўрсатиш бўйича истиқболли лойиҳалар амалга оширилади, аҳолининг, хусусан, хотин-қизлар, ёшлар ва кам таъминланган фуқаролар бандлиги таъминланади, аҳоли даромадлари ва турмуш даражаси оширилади, муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси ва ижтимоий инфратузилма янада яхшиланади.

Шу мақсадида Қўқон шаҳар таркибига Учкўприк туманидаги 3 та МФЙ, Ўзбекистон туманидаги 8 та МФЙ, Данғара туманидаги 5 та МФЙ ҳудудидан ерлар, Марғилон шаҳар таркибига Қўштепа туманидаги 2 та массив ва 3 та МФЙ, Тошлоқ туманидаги 1 та массив ва 2 та МФЙ ҳудудидан ва Фарғона туманидаги 2 та массив ҳудудидан ерлар, Фарғона шаҳар таркибига Фарғона туманидаги 3 та МФЙ ҳудудидан ерлар ўтказилмоқда.

Данғара, Ўзбекистон ва Учкўприк туманларидан Қўқон шаҳрига қўшиб берилаётган ер майдонларида жойлашган маҳалла фуқаролари, даволаниш учун Қўқон шаҳрида жойлашган марказий шифохонага борилади, шунингдек, барча коммунал йўналишдаги хизматларни шаҳар ташкилотлари кўрсатади.

Қўштепа туманидан Марғилон шаҳрига қўшиб берилаётган Хумдон, Ўқчи маҳалла фуқаролари Марғилон шаҳар мактабларида таълим олади. Даволаниш учун Марғилон шаҳрида жойлашган марказий шифохонага борилади, шунингдек, барча коммунал йўналишдаги хизматларни Марғилон шаҳар ташкилотлари кўрсатади.

Фарғона шаҳрига Фарғона туманидан қўшиб берилаётган ер майдонларида "Эко шаҳар" барпо этилмоқда, якка тартибдаги уй-жойлар, дала ҳовлилар ҳамда нотурар ва ижтимоий соҳа объектлари шаҳар коммунал ҳамда ижтимоий хизматларидан фойдаланиб келади.

Мазкур лойиҳада ҳудудларнинг яхлитлиги, маъмурий-ҳудудий бирликларидаги давлат бошқарувининг самарадорлиги ҳамда маъмурий-ҳудудий бирликларининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантирилиши асосий тамойилларидан бири ҳисобланиши белгиланди.

Иккинчидан, Фарғона вилояти маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини тартибга солиш ҳамда маҳаллий давлат ҳокимликлари органлари томонидан ҳудуд бошқарувини янада соддалаштиришга олиб келади.

Учинчидан, Фарғона вилояти шаҳарлари ва туманлари чегарасидаги муаммоли масалаларни ечиш, аҳоли турмуш даражаси сифатини ошириш, ижтимоий инфратузилмалар ҳамда йўл хўжалигини тубдан яхшилаш имконини беради.

Тўртинчидан, Фарғона вилояти шаҳарларини 2021–2030 йилларда ривожлантириш учун зарур бўлган ҳудудларни белгилаш, ушбу даврда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, янги турар-жой массивларини барпо этиш орқали шаҳарларнинг ўсиб бораётган аҳолиси эҳтиёжларини қаноатлантиришга имкон беради.

Хусусан, Қўқон шаҳри таркибига ўтаётган 2 695,56 гектар ер майдонида 15 минг хонадонга мўлжалланган 150 та кўп қаватли уйлар, бизнес марказлари, умумий ўрта таълим ва мактабгача таълим муассасалари барпо этилади.

Марғилон шаҳри таркибига ўтаётган 1119,49 гектар ер майдоннинг 50 гектарида 3 та кичик саноат зонаси, 40-45 минг аҳолига мўлжалланган 8,3 мингта хонадонга тўғри келадиган 108 та кўп қаватли турар-жой бинолари қурилади.

Фарғона шаҳри таркибига Фарғона туманидан ўтаётган 811,66 гектар ер майдонида 2022–2025 йилларда амалга ошириладиган дастур тасдиқланган бўлиб, 2022 йилнинг ўзида 70 га ер майдонида “Янги Ўзбекистон” боғи, 4,3 минг хонадонга мўлжалланган 80 та кўп қаватли уй, 1,6 минг ўринли 2 та мактаб, 420 ўринли 3 та боғча ва оилавий поликлиника қурилади.

Бешинчидан, Фарғона вилоятидан шаҳарларга туташ ҳудудларни қўшиб бериш таклиф этилаётган ҳудудларни чегараси амалиётдан келиб чиқиб, табиий чегаралар орқали ўтишини белгилашга имкон беради.

Шунингдек, Қўқон, Марғилон ва Фарғона шаҳаpлари ҳудуди таpкибига қўшимча киpитилаётган фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалик корхоналарига қаpашли еpлаp вақтинча қишлоқ хўжалиги коpхоналаpи ихтиёpида қолиши ва ушбу еpлаpни қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлаpидан бошқа мақсадлаp учун ажpатиш шаҳарлар бош режа лойиҳасига мувофиқ босқичма-босқич Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ амалга ошиpилиши назарда тутилган.

Юқоридагиларни инобатга олганда, ушбу қарор лойиҳасининг маъқулланиши Фарғона вилоятида бошқарув самарадорлигини ошириш имконини бериши билан бирга, аҳолига замонавий ижтимоий ҳамда инфратузилмавий хизматларини кўрсатиш имконини беради.

Қўқон, Марғилон ва Фарғона шаҳарларини кенгайтириш бўйича тегишли шаҳар ва туманлар ҳамда вилоят Халқ депутатлари кенгашларининг тегишли қарорлари қабул қилинган.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram