Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Yanvar 2023 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 54 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ НАВБАТДАГИ ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2022-08-11 16:44:57    180

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона шаҳридаги “Тадбиркорлар уйи”да вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров томонидан навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди. Қабулда вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов ҳам қатнашди.

Қабул давомида шаҳар ва туманлардан келган, аввалдан вилоят ҳокими қабулига ёзилган 60 нафарга яқин фуқаролар мурожаатлари вилоят ҳокимлиги масъуллари, вилоят бошқарма ва ташкилотлари раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилди. Моддий ёрдам, уй-жой, субсидия, тадбиркорликни ривожлантириш учун кредит олиш, ҳудудларни ободонлаштириш, бандлик, тиббий хизмат каби йўналишларда кўплаб масалалар эшитилиб, 40 дан зиёд мурожаатларга қабул чоғида аниқ ечимлар белгиланди.

Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи Саидали Ҳусанов хориждан тиббиёт жиҳозларини олиб келиш учун кредит олишда ёрдам сўради ва масалани ижобий ҳал қилиш учун мутасаддиларга топшириқ берилди.

Фарғона тумани Шоҳимардонобод МФЙ аҳли номидан мурожаат билан келган Шокиржон Хожибоев эса ҳудудда мавжуд чиқиндихона муаммосини ҳал этиш ва ёшларга қулай шарт-шароитлар яратилиши бўйича мурожаат қилди ва бу масала жойига чиқиб ўрганишдан сўнг аҳоли таклифлари асосида ҳал этилиши белгиланди.

Қўқон шаҳридан келган яна бир фуқаро Дилдора Ўринбоева аввалги қабулдаги мурожаатлари ижобий ечим топганини айтиб миннатдорчилик билдирди. “Ўзим 2-гуруҳ ногирониман. “Аёллар дафтари” рўйхатида тураман. Бир нафар фарзандим бор. 5 миллион сўм моддий ёрдам, субсидия асосида тикув машинаси берилди, даволанишим учун кўмак кўрсатилди. Уй-жой олдим. Ҳаммаси учун Президентимизга раҳмат”, - деди Дилдора Ўринбоева.

Қабул жараёнида айрим фуқароларнинг мурожаатлари масъул идораларга қўшимча ўрганиш учун йўналтирилди. Қонуний жиҳатдан ечим топиш имкони бўлмаган мурожаатлар бўйича ҳам фуқароларга тегишли тартибда тушунтиришлар берилди.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram