Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 277 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ТАДБИРКОР ДЕПУТАТ ТАШАББУСИ ВА ҲОМИЙЛИГИДА ФАРҒОНА ТУМАНИДА 19 НАФАР ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛА ФАРЗАНДЛАРИНИНГ СУННАТ ТЎЙЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2022-08-11 17:45:09    73

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрами тантаналари арафасида вилоятимизда саховатпеша тадбиркорлар ҳомийлигида ўтказилаётган кўплаб саховат тадбирларининг навбатдагиси бугун Фарғона тумани Миндон қишлоғида бўлиб ўтди. Тадбиркор депутат Бегзоджон Раимов ташаббуси ва ҳомийлигида маҳалладаги 19 нафар эҳтиёжманд оила фарзандларининг суннат тўйлари ўтказилди, 800 нафарга яқин маҳалла аҳли учун дастурхон ёзилди. Тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ҳам иштирок этди.

Тўйлари ўтказилаётган тўйболаларни табриклаш учун сўз олган вилоят раҳбари уларнинг Ватанимиз, халқимиз хизматида бўладиган етук инсонлар бўлиб етишишларига тилак билдирди. Хайрулло Бозоров Давлатимиз раҳбари бошчиликларида сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлардан, яратилаётган шароитлардан самарали фойдаланаётган вилоятимиз тадбиркорлари, одамларни иш билан таъминлаш, иқтисодиётни кўтариш билан бирга, хайр-саховат борасида ҳам салмоқли ишларни амалга ошираётганликларини таъкидлади.

Тўйда болаларга янги сарполар кийдирилиб, ҳар бирига велосипед ва бошқа қатор совғалар топширилди, уларнинг номига тадбиркор томонидан банкда омонат дафтарчалари очилиб, тўёна маблағ ўтказилди.

Вилоятимиз таниқли санъаткорлари ижросидаги куй-қўшиқлар тўйга йиғилган маҳалла аҳлига байрам кайфиятини улашди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram