Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 52 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ҲОКИМЛИГИ ВА ЎЗБЕКИСТОН ИҚТИСОДИЁТ АССАМБЛЕЯСИ ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

×

 2022-08-11 18:48:47    74

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Ўзбекистон Иқтисодиёт Ассамблеяси раиси Мухтор Умаров бошчилигидаги Ассамблея вакилларини қабул қилди.

Ассамблея гуруҳи таркибидан Экспортчилар уюшмаси раиси Ёрқин Маликов, Агробизнес уюшмаси раиси Камолиддин Икрамов, Иқтисодиёт ассамблеясининг БААдаги бизнес вакили Сардор Ғаффоров, Ассамблея раисининг Ёшлар ва хотин-кизлар тадбиркорлиги масалалари бўйича ўринбосари Мастура Тоғаева, Ўзбекистон Кончилар уюшмаси раиси Сарвар Мирзаев, Электотехника уюшмаси раиси Нодир Султонмуродовлар ўрин олдилар.

Учрашувда Япония тажрибаси асосида 2021 йилда ташкил этилган, ўзида 13 та маҳаллий илғор ассоциация ва миллий марказларни бирлаштирган Ўзбекистон Иқтисодиёт Ассамблеяси нодавлат нотижорат ташкилоти билан Фарғона вилояти инвестицион салоҳиятини ошириш, экспорт ҳажмини кенгайтириш ҳамда ишбилармонлик муҳитини янада ривожлантиришга қаратилган ўзаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Тадбиркорлар ва давлат идоралари ўртасида мулоқот платформасини яратиш, тизимдаги муаммоларга ечим топиш, чет эллик инвесторларни жалб қилишда давлат идоралари билан ҳамкорликда ишлаш, шунингдек, бу борада хориж тажрибаси ва савдо тижорат илмини олиб келиш ва амалиётга тадбиқ этиш, шунингдек, тадбиркорларнинг ҳуқуқий билимини ошириш, уларга савдо ҳуқуқи ва шартнома тузиш бўйича кўникмалар беришни ўз олдига мақсад қилган Ўзбекистон Иқтисодиёт Ассамблеяси Республика ҳудудлари орасида илк бор Фарғона вилояти билан амалий ҳамкорликни йўлга қўйишни бошламоқда.

Учрашув якунида Фарғона вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Иқтисодиёт Ассамблеяси ўртасида вилоят инвестицион салоҳиятини ошириш ҳамда ишбилармонлик муҳитини янада ривожлантиришга қаратилган ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Қабулда вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев ва Марказий банк вилоят бош бошқармаси бошлиғи Туробжон Қундузов иштирок этдилар.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram