Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
БУВАЙДА ВА УЧКЎПРИК ТУМАНЛАРИ ТАДБИРКОРЛАРИДАН ИБОРАТ ВИЛОЯТ ДЕЛЕГАЦИЯСИ ТУРКИЯНИНГ БУРСА ШАҲРИДА ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИНИ ЎРНАТМОҚДА
2022-08-11 19:46:27 552
Вилоят ҳокимлиги молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти мудири Мақсудали Сайдуллаев бошчилигидаги Бувайда ва Учкўприк туманлари тадбиркорларидан иборат Фарғона вилояти делегацияси амалий сафар билан Туркиянинг Бурса шаҳрида бўлиб турибди.
Делегация таркибидан Давлат активларини бошқариш агентлиги вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Ҳабиб Сирожиддинов, Бувайда ва Учкўприк туманлари ҳокимларининг инвестиция ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосарлари, Микрокредитбанк ва Саноатқурилишбанк вилоят минтақавий филиаллари бошлиқлари ҳам ўрин олган.
Фарғона вилояти делегацияси аъзолари ташрифнинг илк кунида Бурса шаҳрида жойлашган мебел матолари ишлаб чиқарувчи “Adoksan” корхонасига ҳамда “Tuna Boya” автомобил ва қурилиш саноати учун бўёқ махсулотлари ишлаб чиқарувчи корхонага ташриф буюриб, ўзаро ҳамкорлик бўйича музокаралар олиб бордилар. “Adoksan” 1986 йилда ташкил топган бўлиб, хозирда 200 нафар ишчи фаолият олиб боради. Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг 60% экспортга йўналтирилади. Йиллик ишлаб чиқариш қуввати 350 тонна бўлган “Tuna Boya” корхонаси ҳам йиллик 10 миллион долларлик маҳсулотини экспорт қилади.
Иногёл туманида жойлашган 300 дан ортиқ тадбиркорларни бирлаштирган “IMOS” (Иногёл мебел ишлаб чиқарувчилар уюшмаси) да бўлган учрашувда, уюшма раҳбари Осман Айбил билан турк ва ўзбек уста-ҳунармандлари ўртасида тажриба алмашинишни йўлга қўйиш ҳамда Уюшма вакилларининг Фарғона вилоятига ташрифини ташкиллаш бўйича келишиб олинди.
“Weltew Home” уй ва болалар мебеллари ишлаб чиқарувчи корхона раҳбарияти билан Бувайда тумани мебелчилар саноат зонасида “Weltew Home” савдо офисини очиш ҳамда кейинчалик ишлаб чиқаришни ташкил этиш имкониятларини ўрганиш учун вилоятга ташриф буюриш буйича келишувга эришилди.
Эшик ва ром ишлаб чиқарувчи “Kapı Dunyası” корхонасига ташриф чоғида Бувайда туман ҳунарманд усталарининг доимий равишда бу корхонага малака оширишга келиб кетишлари бўйича ҳамкорлик ўрнатилди.
Учрашувларда Ўзбекистоннинг Бурсадаги фахрий консули Али Баклан ҳам иштирок этди.
Бувайда, Учкўприк, шунингдек, Риштон туманлари ва Бурса туманлари ўртасида ҳамкорлик алоқалари ўрнатиш вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти делегациясининг жорий йил февраль ойида Бурсага ҳудудлараро инвестициявий, савдо-иқтисодий, ижтимоий соҳалардаги ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришни кўзда тутган амалий ташрифи доирасидаги музокаралар чоғида белгилаб берилган эди.
Делегациямизнинг Бурсага амалий сафари давом этмоқда.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram