Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 55 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА КУЗ МАВСУМИДА 5 МИНГ 870 ҚУТИ ИПАК ҚУРТИ ПАРВАРИШЛАНАДИ

×

 2022-08-11 20:04:45    75

PDF юклаш
Чоп этиш


Азалдан пиллачилик асосий соҳалардан бири бўлиб келган Фарғона вилоятида айни кунларда ипак қурти боқишнинг учинчи ва тўртинчи мавсуми давом этмоқда. Халқ хўжалиги учун муҳим ва камёб хом ашё етказиб бериш бўйича вилоятда ўзига хос тажриба тўпланган. Хусусан, ипак қурти учун озуқа базасини яратишга катта эътибор берилмоқда.

– Ипак қурти озуқа базасини ривожлантириш борасида вилоятимизда салмоқли ишлар амалга оширилди. Жумладан, 2019 йилда 126 гектар, 2020 йилда 432,5 гектар, 2021 йилда 142,9 гектар, жами 3 йил давомида 701,4 гектар янги интенсив тутзорлар барпо қилинди. Шунингдек, 2021 йил куз ва 2022 йил баҳор ойларида 13 миллион тупдан зиёд тут кўчатлари дала четлари ва йўллар бўйларига экилди. Бундан ташқари, Бешариқ туманида 100 гектар янги ер майдони ўзлаштирилиб, янги тутзор барпо қилиш ишлари олиб борилди. Ушбу жараён вилоятнинг барча туманларида давом эттирилмоқда, – дейди вилоят “Агропилла” МЧЖ раҳбари Мақсуджон Қосимов.

Вилоятдаги мавжуд 3692 гектар тутзорлар аҳолига оилавий пудрат шартномаси асосида 10 сотихдан 30 сотихгача тақсимлаб берилганлиги ижобий натижа бермоқда. Барча ниҳолларнинг бехато униб-ўсиши, баравж ривожланишида агротехник тадбирларнинг ўз вақтида амалга оширилишда бу усул катта аҳамиятга эга.

Ҳудудларда қурт боқувчиларнинг меҳнат шароитларини яхшилаш, уларнинг ижтимоий муҳофазасини, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Буни соҳада 96942 нафар (шундан 15907 нафар доимий, 81035 нафар мавсумий) аҳолининг бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирларда ҳам кўриш мумкин.

Айтиш жоизки, жорий йил куз мавсумида 5870 қути ипак қурти парваришланиб, 234,8 тонна тирик пилла етиштириш режаси белгиланган. 2022 йил ҳосили учун вилоят шаҳар ва туманларидаги 8197 нафар касаначилар билан шартномалар тузилган.

Йил давомида 4 маротаба ипак қурти боқиш учун вилоятда ипак қурти озуқа базаси етарлича яратилганлиги “кумуш тола” хирмони юксалишида, кўзланган марраларнинг забт этилишида муҳим роль ўйнаши шубҳасиз.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram