Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Dekabr 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 59 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ТУРКИЯДА БЎЛИБ ЎТАЁТГАН ИСЛОМ БИРДАМЛИГИ ЎЙИНЛАРИДА ФАРҒОНАЛИК СПОРТЧИЛАР 3 ТА КУМУШ ВА 1 ТА БРОНЗА МЕДАЛНИ ҚЎЛГА КИРИТИШДИ

×

 2022-08-11 20:53:26    153

PDF юклаш
Чоп этиш


Туркиянинг Конья шаҳрида бўлиб ўтаётган V Ислом бирдамлиги ўйинларида кеча ва бугунги беллашувлар фарғоналик спортчилар учун муваффақиятли кечди. 

Кеча спорт гимнастикаси баҳсларида кўпкураш бўйича жамоавий дастурда ўтказилган беллашувларда Ўзбекистон терма жамоамиз муваффақиятли иштирок этди. Фарғоналик гимнастикачилар Расулжон Абдураҳимов ва Ҳабибулло Эргашев, жамоадошлари Абдулла Азимов билан бирга кумуш медалларни қўлга киритдилар.

Парасузиш баҳсларида эса Бахтиёр Ортиқов 50 метрга чалқанча усулда сузиш беллашувида кумуш медалга сазовор бўлди.

Бугун эса ёш таэквондочимиз Зуҳра Тожиматова 46 кг. гача бўлган вазнда бронза медалини қўлга киритди.

V Ислом бирдамлиги ўйинлари 56 та мамлакатдан 4200 нафарга яқин спортчи иштирокида бўлиб ўтаётган катта спорт мусобақаси бўлиб, унда Ўзбекистон терма жамоаси 265 нафар спортчи билан иштирок этмоқда. Ислом бирдамлиги ўйинлари 18 августгача давом этади.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram