Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 266 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА “ОБОД ҚИШЛОҚ” ВА “ОБОД МАҲАЛЛА” ДАСТУРИ ДОИРАСИДА БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2022-08-12 17:04:26    382

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоятимизда жорий йилда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури доирасида 38 та маҳаллаларда 427 миллиард 800 миллион сўмлик ишлар амалга оширилиши белгиланган. Натижада қарийб 138 мингдан ортиқ аҳолининг турмуш даражаси яхшиланади.

Дастурлар доирасида 36 та умумтаълим мактаби, 17 та мактабгача таълим ташкилоти, 24 та соғлиқни сақлаш, 36 та ичимлик суви объектларида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиши кўзда тутилган. 537 км. ички йўллар асфальтланиб, ҳудудларда 101,8 км. электр тармоқлари тортилиши ва 76 дона трансформаторлар ўрнатилиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, 23 км. пиёдалар йўлакчаси қурилиши, 1900 та кўчада тунги ёритиш тизимини яхшиланиши, 3539 та якка тартибдаги уй-жойларни таъмирлаш ва 24 250 та дарахт кўчатларини экиш ишларини амалга ошириш дастурга киритилган. 5 та маҳалла идораларини қуриш ва таъмирлаш, 33 та савдо мажмуалари, 12 та маиший хизмат кўрсатиш, 14 та кичик турдаги ишлаб чиқариш, 13 та бошқа объектлар барпо этилиши чора-тадбирлари белгиланган.

Айни кунларда дастурлар доирасида жойларда ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон туманидаги Намуна маҳалласида 140 та янги таянч устунлари ўрнатилиб, 1500 метрдан зиёд СИП русумдаги изоляцион кабеллар тортилди ва бу жараён давом этмоқда.
https://t.me/uzbaxborotxizmati/14936

Фурқат туманидаги “Чекчувалдоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида Ҳалқобод кўчасига 1 км.дан зиёдроқ масофага ичимлик суви тармоғи тортилиб, маҳаллада электр таъминоти сифатини яхшилаш учун 2 та трансформатор ўрнатиш ва 2.9 км. масофага замонавий электр симлари тортиш ишлари кетмоқда. https://t.me/furqataxborotxizmati/11883

Сўх тумани Қалъача маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ҳам “Обод қишлоқ” дастури асосида олиб борилаётган ишлар аҳолини қувонтирмоқда. Маҳаллада янги тиббиёт маскани қурилиши бошлаб юборилган.
https://t.me/suxliklars/48711

Риштон тумани “Амиробод” МФЙ ҳудудида 820 ўринли мактаб биносини жорий таъмирлаш учун 820 миллион сўм маблағ ажратилган. Мазкур 33-умумий ўрта таълим мактабида ҳам капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
https://t.me/RISHTON_24/61857

Шунингдек, дастурлар доирасида Фарғона шаҳар “Оқариқ” МФЙдаги 35-сонли умумтаълим мактаби https://t.me/fargonauzpress/9507 да, Бешариқ тумани “Қияли” МФЙ даги 15-сонли умумтаълим мактаби https://t.me/beshariq_tumani_AX/7281 да, Бағдод тумани “Дашт” МФЙ ҳудудида жойлашган 21-умумтаълим мактаби https://t.me/bagdodim_news/18344 да қурилиш-таъмирлаш ишлари жадал олиб борилмоқда.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram