Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 106 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТИМИЗДАГИ ҚУРИЛИШ-БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИДА ЖОНБОЗЛИК КЎРСАТГАН МЕҲНАТКАШ УСТА-ҚУРУВЧИЛАР УЧУН БАЙРАМ КЕЧАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2022-08-13 21:56:04    87

PDF юклаш
Чоп этиш


Қурилиш соҳаси ходимлари куни муносабати билан Фарғона шаҳридаги “Файз” тантаналар мажмуасида вилоятимиз қурилиш соҳасида фидокорона меҳнат қилаётган, моҳир қурувчи ва муҳандислар, уста ва меъморлар, лойиҳачи ва пудратчи ташкилотлар вакиллари учун тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тантанали маросимда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари иштирок этдилар.

Вилоят ҳокими йиғилганларни кириб келаётган мустақиллигимизнинг 31 йиллик шодиёналари ҳамда қурилиш соҳаси ходимлари куни билан самимий табриклаб, байрам тилакларини билдирди.

Қурилиш иқтисодиётимизнинг юқори ўсишини таъминлаб берадиган соҳа эканини қайд этган Хайрулло Бозоров, халқимизни иш билан таъминлаш, қурилиш соҳаси ортидан унга хизмат кўрсатувчи саноат корхоналарини юргизиш, бу орқали яна қўшимча иш ўринлари яратиш мумкинлигига эътибор қаратди.

Фарғоналик қурувчиларнинг ютуқларига алоҳида тўхталган вилоят раҳбари, “Қурилишлар қанча кўп ва сифатли бўлса, шаҳар ва қишлоқлар обод, гўзал бўлади. Бу жойларда яшаётган инсонларнинг кайфияти ҳам юқори бўлади. Хурсанд бўлиб айтишимиз мумкинки, бугун мамлакатимиз бўйлаб бунёд этилаётган “Янги Ўзбекистон” массивлари дастурининг пайдо бўлишига Фарғонамизда, Бағдод туманидаги Мурувват шаҳарчасида қилинган бунёдкорлик ишларимиз асос бўлди ва “Бағдод тажрибаси” бутун республика бўйича оммалашиб, “Янги Ўзбекистон” массивлари деган янги тушунча, янги тизим пайдо бўлди,” - деди ўз сўзида.

Бу йил вилоятда 3 та шундай массивларнинг қурилиши бошлангани, қолаверса, гигант лойиҳа – Экошаҳар қурилиши шаҳдам қадамлар билан давом этаётганини таъкидлаган вилоят ҳокими, ушбу лойиҳа, Фарғона шаҳри кўркига янада кўрк қўшиши ва аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтиришига ишонч билдирди.

Бу йилги байрам тадбири тақдирланганларнинг асосий қисмини вилоятимиздаги қурилиш-бунёдкорлик ишларида жонбозлик кўрсатган меҳнаткаш уста-қурувчилар ташкил этганлиги билан ажралиб турди. Ушбу фидокорларга қурилиш соҳаси ривожига, вилоятнинг янги қиёфасини барпо этишга қўшган салмоқли ҳиссаси, самарали ва фидокорона меҳнатлари ҳамда Қурилиш соҳаси ходимлари куни муносабати билан вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқ, ташаккурномалари ва эсдалик совғалари топширилди.

Вилоятимизнинг таниқли санъаткорлари иштирокида ташкил этилган концерт дастури эса йиғилганларга янада кўтаринки кайфият бағишлади.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram