Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 100 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


РАСМИЙ МУНОСАБАТ

×

 2022-08-15 09:55:55    425

PDF юклаш
Чоп этиш


“Олимжон Ҳайдаров” телеграм каналида Фарғонада Президентга тақдим қилинган лойиҳаларидан бири бузиб ташланиш билан таҳдид қилинаётгани иддао этилган видеоматериал эълон қилинди. Олиб борилган ўрганиш натижасида ушбу материалда келтирилган ҳолатлар умуман тасдиғини топмагани билдирилиб, қуйидагилар маълум қилинади:

Фарғона туман, Чимён МФЙ, Учбулоқ кўчаси, 151-уйда яшовчи фуқаро, “Қўшматхўжа Файз” хусусий корхонаси раҳбари Ферузхўжа Сайдахмедов 2021 йилда Чимён МФЙ Осойишта кўчасида жойлашган, Фарғона туман тиббиёт бирлашмасига қарашли Чимён худудий поликлиникаси ҳудудидаги 400,0 кв метр бўш ер майдонида ўзбошимчалик билан 2-қаватли 40 ўринли “Тиббий диагностика ва даволаш маркази” биноси қурилишини бошлаган. Ноқонуний равишда бино пойдевори учун котлован қазиб бўлгандан кейин, 2021 йил 15 июлда давлат-хусусий шериклик концепцияси асосида ушбу лойиҳани амалга ошириш бўйича туман тиббиёт бирлашмасига ёзма мурожаат қилган.

2021 йил август ойида Ферузхўжа Сайдахмедов томонидан ишлаб чиқилган ДХШ лойиҳаси ва Бизнес-режа вилоят соғлиқни соғлиқни сақлаш бошқармасига тақдим этилгач, ҳужжатлар Соғлиқни сақлаш вазирлигига юборилган. Ушбу жараёнда лойиҳани жойида ўрганиш учун борган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари томонидан, котлован қазиш ишлари ноқонуний амалга оширилгани қайд этилиб, лойиҳа тасдиқланиб, давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузилгунга қадар, котлованни кўмиб ташлаш кераклиги билдирилган. Бироқ, бу кўрсатма амалга оширилмаган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган ҳужжатлар, аниқланган камчиликлар билан вилоят соғлиқни соғлиқни сақлаш бошқармасига қайтарилган, бошқарма томонидан фуқаро билан биргаликда тузатишлар киритилиб, қайта вазирликка юборилган. Масала вазирликда кўриб чиқиш жараёнида бўлган.

2022 йил апрель ойида Фарғона шаҳрида Соғлиқни сақлаш вазири биринчи ўринбосари Амрилло Иноятов томонидан фуқаролар қабули ўтказилган. Қабулга тиббиёт соҳасида тадбиркорлик қилмоқчи бўлган фуқаролар ҳам таклиф этилган. Ушбу қабул чоғида фуқаро Ферузхўжа Сайдахмедов билан мулоқот қилган Иноятов, ўз ваколати доирасида Чимён худудий поликлиникаси ҳудудида “Тиббий диагностика ва даволаш маркази” қуриш бўйича давлат-хусусий шериклик концепциясини тасдиқлаб берган. Шу ўринда қайд этиб ўтиш лозим, бу масала, фақатгина Амрилло Иноятовнинг қабули билан боғлиқ бўлиб, Фарғона вилоятига 2022 йил май ойида амалга оширилган Президент ташрифи якунлари бўйича “Фарғона вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва мавжуд муаммоларни ҳал этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги мажлис баёнида белгиланган вазифалар рўйхатига киритилмаган.

2019 йилда тасдиқланган Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартибига асосан, Концепция Амрилло Иноятов томонидан тасдиқлангандан сўнг, Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2022 йил 13 июнда ДХШ лойиҳаси Концепциясини ҳамда бошқа талабгорларга ДХШ лойиҳасини амалга оширилишидан манфаатдорлиги тўғрисида маълум қилиш таклифини ўзининг расмий веб-сайтида эълон қилган. Бунда лойиҳага қизиқиш билдиришнинг сўнгги санаси эълон берилган кундан 45 кун, яъни 2022 йил 28 июль деб белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июлдаги “Аҳоли пунктларини қуришда шаҳарсозлик ва ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларига қатъий риоя этилишини таъминлашга, шунингдек, тадбиркорлик мақсадлари учун ер ажратиш тартибини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 467-сонли қарори 1-иловаси билан тасдиқланган “Ўзбошимчалик билан қурилган иморатни аниқлаш ҳамда бартараф этиш (бузиб ташлаш)ни ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан, 2022 йил 14 июлда ваколатли органлар томонидан ўтказилган ўрганишда, фуқаро Ферузхўжа Сайдахмедов томонидан қурилаётган бино, ДХШ тўғрисидаги битим имзоланмаган ҳолда, ҳаттоки Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ушбу давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш ҳақида қарори ҳам қабул қилинмасдан туриб, олиб борилаётган қурилиш лойиҳа ҳужжатлари экспертизадан ҳамда қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияларидан рўйхатдан ўтказилмасдан ноқонуний равишда қурилаётгани аниқланган. Ҳаттоки ишчи лойиҳа ҳужжатлари ҳам мавжуд эмаслиги маълум бўлган. Қурилаётган бино билан поликлиника мавжуд биноси орасидаги ёнғинга қарши оралиқ “Бино ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги” талабларига мутлақо тўғри келмаслиги аниқланган. Қонунга писандсизлик шу даражадаки, ушбу лойиҳага талабгорларни аниқлаш учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан берилган охирги муддат – 2022 йил 28 июлдан 14 кун аввал ўтказилган ушбу ўрганиш пайтида, бинонинг биринчи қавати қуриб битказилгани кўрилган.

Ўрганиш олиб борган Фарғона тумани ҳокимининг ўринбосари Ў.Тешажонов, Кадастр агентлиги Фарғона тумани бўлими бошлиғи В.Эсонов, туман қурилиш бўлими бошлиғи А.Аҳмаджонов, Чимён МФЙ раиси А.Ҳомидов, ҳудуд профилактика инспектори Н.Назиров томонидан фуқаро Ферузхўжа Сайдахмедов иштирокида далолатнома тузилиб, ушбу ноқонуний бинони 15 кун муддатда ихтиёрий равишда ўз ҳисобидан бузиб ташлаш шартлиги тўғрисида огоҳлантирилган. Ферузхўжа Сайдахмедов далолатномага олганлигини тасдиқлаб имзо чеккан.

Ушбу ҳолат Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 6 июль куни архитектура, қурилиш ва шаҳарсозлик бўйича устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудларда қурилиш ва лойиҳалаш ишларини тартибга солиш бўйича иш олиб бораётган вилоят ҳокимининг ўринбосари ва вилоят прокурорининг бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан ҳам ўрганилган.

Бу ўрганишлар жараёнида 2022 йил 18 июль куни фуқаро Ферузхўжа Сайдахмедов ишчи гуруҳ вакили Ў.Мақсудовни турли уятли сўзлар билан баланд овозда сўкиб, жанжал ва ҳақорат қилганлиги сабабли, жабрланувчи Ў.Мақсудов томонидан Ф.Сайдахмедовга қонуний чора кўришни сўраб қилинган мурожаат асосида 19 июль куни жиноят ишлари бўйича Фарғона туман судида очиқ суд мажлиси ўтказилган. Ҳуқуқбузар Ф.Сайдахмедов ўз қилмишига иқрор ва пушаймон бўлган. Суд қарорига кўра, фуқаро Сайдахмедов Ферузхўжа Қўшматович Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс (МЖтК)нинг 183-моддаси билан айбли деб топилиб, унга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси белгиланган.

2022 йил 19 июлда Кадастр агентлиги Фарғона тумани бўлими Давлат ер кадастри назорат тадбири ўтказилган ва Ф.Сайдахмедов томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 60-моддаси 3-банди билан маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги аниқланиб, бу тўғрисида баённома расмийлаштирилган. Кадастр агентлиги Фарғона тумани бўлими масъуллари томонидан Ф.Сайдахмедовга ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдони ва ушбу майдон ҳудудига қурилган иморатлар ноқонунийлиги ҳамда унинг ҳуқуқий оқибатлари батафсил тушунтирилган.

Фарғона вилоят Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан ҳам масала юзасидан ўрганиш ташкил этилиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги “Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 200-сонли Қарори 2-5 иловалари талабларига зид равишда қурилиш ишлари бошлаб юборилганлиги сабабли, “Қўшматхўжа Файз” хусусий корхонасига 2022 йил 20 июль куни қурилиш ишларини зудлик билан тўхтатиш талаб этилган огоҳлантириш хати тақдим этилган.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram