Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 81 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ТОШЛОҚ ТУМАНИДА ЗАМОНАВИЙ МАССИВ ҚАД РОСТЛАДИ: ЯНГИ ТУРАР-ЖОЙЛАР, МАҲАЛЛА ИДОРАСИ, БОҒЧА, САВДО ВА МАИШИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ОБЪЕКТЛАРИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

×

 2022-08-16 17:11:04    83

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Тошлоқ тумани Ахшак МФЙ ҳудудида барпо этилган замонавий массивни фойдаланишга топширишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов, туман секторлари раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари, маҳалла аҳли иштирок этди.

Тадбирда сўз олган вилоят раҳбари Президентимиз ташаббуси билан нафақат вилоят марказларида, балки туманларда ҳам кўп қаватли уйларнинг бунёд этилаётгани юртдошларимиз кайфиятини кўтариб, инсон қадри учун амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ёрқин намунаси бўлаётганини таъкидлади.

Бу ерда қисқа муддатда жами 270 та хонадондан иборат 12 та кўп қаватли уйлар, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчалари, мактабгача таълим ташкилоти, болалар ва спорт майдончалари, маҳалланинг маъмурий янги биноси барпо этилди.

Массивдаги 90 хонадондан иборат 3 та 5 қаватли уй “Қишлоқ қурилиш инвест” инжиниринг компанияси томонидан қурилган бўлса, яна 9 та уй тадбиркорлар маблағлари ҳисобидан қад ростлади. Уйлар қурилишига қарийб 60 миллиард сўм сарфлангани айтиб ўтилди.

Вилоят ҳокими субсидияларни жорий қилингани ҳам одамларнинг уй-жой олиш имкониятини оширгани, субсидиялар тўлаб бериш бўйича Фарғона вилояти Республикада биринчи ўринда эканлигига, ўзини уйига эга бўлмаган, қийналиб қолган аёлларни ижтимоий-ҳимоя қилиш мақсадида янги қурилаётган уйларни давлат ўзи сотиб олиб, узоқ муддатга фойдаланиш учун уйсиз аёлларга бериш тизими амалиётга жорий этилаётганига ҳам эътибор қаратди.

Тантанали тадбир давомида бир гуруҳ тошлоқликларга янги уй-жойларнинг калитлари топширилди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож учта оила тўловларсиз уй-жойли бўлди. Беш нафар ёлғиз аёлларга уй олиш харажатларининг 50 фоизи миқдоридаги маблағлари тўлаб берилди. Янги хонадон эгаларига вилоят ҳамда туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди.

Маҳалла идорасининг очилишида қатнашиб, ундаги шарт-шароитлар билан танишган вилоят ҳокими ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари, 150 ўринли “Академия Детства Нурли Осиё” хусусий корхонаси томонидан ташкил этилган мактабгача таълим муассасаси очилишида ҳам иштирок этдилар. Қарийб 4 миллиард сўмлик лойиҳа тадбиркор Хусанбой Қодиров томонидан амалга оширилиб, 20 нафардан зиёд иш ўрни яратилгани маълум қилинди.

Шунингдек, ушбу массивда тадбиркор Умиджон Турғунбоев томонидан савдо мажмуаси, сартарошхона, дорихона ва нон маркази ташкил этилди ва бунинг учун 5 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфланиб, 30 та янги иш ўринлари яратилди.

Қишлоқ шароитидаги бу каби имкониятлар, шарт-шароитлар албатта, одамларга ўзига ҳос байрамона кайфият улашиши тадбир давомида яна бир бор қайд этилди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram