Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 137 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


БЕШАРИҚ ТУМАНИДА ПАХТА ЙИҒИМ-ТЕРИМИ МАВСУМИНИ УЮШҚОҚЛИК БИЛАН ТАШКИЛ ЭТИШГА БАҒИШЛАНГАН СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2022-08-25 22:55:07    294

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов билан бирга Бешариқ туманида бўлиб, пахта терими олдидан ғўза майдонларини дефолиациялаш ишларини амалга ошириш, жорий йилги пахта йиғим-терими мавсумини уюшқоқлик билан ташкил этиш, етиштирилган ҳосилни нес-нобуд қилмасдан ўз вақтида ва сифатли йиғиб-териб олиш, шунингдек, очиқ майдонларга ва ғўза қатор ораларига ғалла экишни ўз вақтида ва сифатли ўтказиш масалаларига бағишланган кўргазмали семинарда иштирок этди.

Тумандаги “С.Марасулов” ММТП ҳудудидаги “Азизбек” пахтачилик ва ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжалиги дала шийпонида бўлиб ўтган тадбирда дастлаб юқори ҳосилдор чигит ва қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари, кимёвий ўғитлар намуналари, техникалардан иборат қишлоқ хўжалиги кўргазмаси кўздан кечирилиб, пахта майдонида дефолиация қилиш тадбирлари ўрганиб чиқилди.

Туман секторлари раҳбарлари, фермер хўжаликлари, пахта терими, дон экиш, дефолиация отрядлари раҳбарлари, дахлдор мутасаддилар, оқсоқоллар иштирок этган тадбирда сўз олган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бу йилги пахта ҳосили мўл бўлсин, олдинда турган режаларни ёруғ юз билан бажариш насиб қилсин, деб тилак билдирди.

Йиғилишнинг асосий мақсади дефолиация қилиш, терим мавсумини тўғри ташкил қилиш, келгуси йил учун ғалла экиш ишларини ташкил қилиш эканлигига эътибор қаратилди. Фермерларга йил давомида минерал ўғитлар ва ёқилғи-мойлаш материаллари, зарурий техникалар ўз вақтида етарли даражада етказиб берилганини қайд этилди. Пахта йиғим-теримига киришиш олдидаги сўнгги агротехник тадбирларни тўғри амалга ошириш, ғўза майдонларини дефолиациялашни ғўзанинг биологик етилганлигига қараб ўз муддатида ва сифатли ўтказиш, қўлланиладиган дефолиантларни тўғри танлаш бўйича тавсиялар берилди.

Жорий йил туманда “Lux Yan Tex” пахтачилик кластерига бириктирилган 7995 гектар майдондан пахта хом ашёси етиштириш бўйича шартномалар тузилган.

Пахта йиғим-теримини тизимли ташкил этиш мақсадида 90 та терим отрядлари шакллантирилиб, отрядларга жами 12500 нафар, шундан 6360 нафар фермер хўжалиги аъзолари, 6140 нафар аҳоли вакилларидан иборат теримчилар бириктирилди.

Отрядларга 110 та транспорт трактори, 190 та тиркамалар бириктирилди ҳамда 380 та ёпинчиқ, 25 мингта фартук, 90 та тарози, қозон-ўчоқ, самовор, сув сақлаш баклар заҳираси мавсумга тайёрлаб қўйилди.

Ташкил этилган 90 та отрядларга 2 миллион сўмдан пул маблағлари берилмоқда.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram