Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 51 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ШАҲРИДА НАВБАТДАГИ ТАДБИРКОРЛАР ҚАБУЛИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2022-08-26 22:01:44    80

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳридаги “Тадбиркорлар уйи”да вилоят тадбиркорларининг ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишга кўмаклашиш, муаммо ва мурожаатларига қонуний ечим топиш мақсадида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Авазбек Ўринбоев тадбиркорларни қабул қилди.

Қабулда 60 нафарга яқин ишбилармонлар ҳамда тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагидаги фуқаролар ўз масалалари бўйича мурожаат қилдилар. Қабулда ҳар бир тадбиркор билан бирга ўша ҳудудга бириктирилган ҳоким ёрдамчилари ҳам қатнашди.

Қабулда тадбиркорлик фаолиятининг турли йўналишларида мавжуд муаммоларнинг ечими ҳамда янги лойиҳаларни амалга ошириш учун кўмак олиш масалаларида мурожаатлар келиб тушди.

Ҳар бир мурожаат, таклиф ва ташаббус диққат билан эшитилиб, мавжуд тўсиқ ва муаммоларни тезкорлик билан бартараф этиш бўйича тегишли соҳа мутасаддиларига топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Қабул олдидан “Тадбиркорлар уйи”да фуқаролар томонидан келиб тушган мурожаатлар ва ҳоким ёрдамчилари тавсияси билан субсидия маблағлари ҳисобига сотиб олинган тикув машиналари, мотокультиваторларни ҳамда енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриш учун сертификатларни топшириш маросими ҳам бўлиб ўтди.

Фарғона, Марғилон, Қувасой шаҳарлари, Бешариқ, Данғара, Риштон, Сўх, Тошлоқ, Учкўприк, Фурқат ва Қува туманларидан келган ишсиз, кам таъминланган, дафтарларга киритилган юртдошларимизнинг бандлигини таъминлаш, даромад олишида кўмак бериш мақсадида 42 нафарига тикув машиналари, 5 нафарига мотокультиватор ҳамда 30 нафарига эса енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриш учун махсус сертификатлар топширилди.

Субсидиялар Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 майдаги “Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисида”ги 252-сонли қарорига асосан ҳоким ёрдамчиларининг тавсияномаси асосида ишсиз, кам таъминланган оилалар аъзолари, ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларга ажратилмоқда.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram