Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 80 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


“ФАРҒОНААЗОТ” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ ТАШКИЛ ТОПГАНИНИНГ 60 ЙИЛЛИГИ КАТТА ТАНТАНА ҚИЛИНДИ

×

 2022-08-26 22:17:56    74

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона шаҳридаги “Wine Garden” тантаналар мажмуасида “Фарғонаазот” акциядорлик жамияти ташкил топганининг 60 йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Тантанали кечада вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Одил Темиров, вилоят секторлари раҳбарлари иштирок этдилар.

Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров барча йиғилганларни яқинлашиб келаётган мустақиллигимизнинг 31 йиллик байрами ҳамда “Фарғонаазот”нинг 60 йиллиги билан табриклаб, ҳар бир вилоятда, шаҳарда шундай йирик корхоналар бўлиши, ўша ҳудудда аҳоли бандлигини таъминлашнинг, иқтисодий барқарорлик ва фаровонликнинг энг катта кафолати эканини таъкидлади.

Тадбирда кўп йиллик самарали меҳнат фаолияти, мамлакатимизда кимё саноатини ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси, вилоят ижтимоий ҳаётидаги фаол иштироки учун ҳамда "Фарғонаазот" акциядорлик жамияти ташкил топганининг 60 йиллиги муносабати билан корхона ишчи-ходимларига вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқ ва ташаккурномалари топширилди.

Бир пиёла чой устидаги байрам тадбири, таниқли санъаткорлар, рақс ансамбллари иштирокидаги концерт дастури билан давом этди.

Бугунги кунда 6700 нафардан зиёд ишчи-ходим меҳнат қилаётган “Фарғонаазот” акциядорлик жамиятида ишлаб чиқарилаётган минерал ўғит ва кимё маҳсулотлари мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги эҳтиёжини таъминловчи, Россия, Хитой, Марказий Осиё мамлакатлари ва бошқа хориж давлатларига экспорт қилинадиган машҳур савдо брендига айланди. Мамлакатимиздаги давлат иштирокидаги энг самарали корхоналар қаторида юқори ўринларда турувчи “Фарғонаазот”нинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 2,8 миллион тоннани ташкил этади.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш лозимки, 1958 йили Фарғона шаҳрида азотли ўғитлар заводи қуриш ҳақидаги ҳукумат қарори қабул қилиниб, Қиргулидаги нефтни қайта ишлаш заводи ёнида бўш ётган дашт ерлардан 50 гектар майдон ажратилган. 1959 йил 22 июль куни қурилажак завод дирекцияси таркибини тасдиқлаш ҳақида буйруқ чиқарилган. Шу тариқа қурилиш ишларига старт берилиб, бу жараёнга мамлакатимизнинг энг нуфузли ва тажрибали мутахассислари жалб этилган. Завод қурилиши 3 йил давом этган. 1962 йил 20 сентябрь куни биринчи марта Фарғонада донадор аммиакли селитра ишлаб чиқарилган. Айнан шу кун Ўзбекистон Республикаси кимё саноати тарихида қишлоқ хўжалиги учун минерал ўғит тайёрлаб берадиган корхона – Фарғона азотли ўғитлар заводи дунёга келган кун сифатида тарихга кирган.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram