Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 164 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


СЎХДА ҚУРИБ БИТКАЗИЛГАН ИККИ КЎТАРМАЛИ “ҚАЙРОҚ” НАСОС СТАНЦИЯСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ: 1 МЕТР ДИАМЕТРИДАГИ 4 КМ. ҚУВУР ТАРМОҒИ ОРҚАЛИ 211 МЕТР БАЛАНДЛИККА ОБИҲАЁТ ЧИҚАРИЛДИ

×

 2022-08-30 09:09:30    114

PDF юклаш
Чоп этиш


Сўх туманида қуриб битказилган икки кўтармали “Қайроқ” насос станцияси Ватанимиз мустақиллигининг 31 йиллиги байрами арафасида тантанали тадбир билан фойдаланишга топширилди. Очилиш тадбирида вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов, туман секторлари раҳбарлари, вилоят соҳа масъуллари, оқсоқоллар, яқин ҳудудлардаги маҳаллаларда яшовчи аҳоли вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда сўз олган вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов, йиғилганларни Мустақиллик байрами билан табриклаб, Давлатимиз раҳбарининг Сўхга ва сўхликларга бўлган алоҳида ғамхўрликлари ва эътиборлари натижасида сўнгги йилларда туманда амалга оширилган йирик лойиҳаларга тўхталди. Бугунги фойдаланишга топширилаётган насос станцияси ҳам Сўх учун катта аҳамият касб этишини қайд этган Файзулло Қосимов, янги ўзлаштириладиган ерларда ташкил этиладиган кооперация ҳамда кластерларда минглаб янги иш ўрни яратишини таъкидлади.

“Қайроқ” насос станциясини қурилишида жонбозлик кўрсатган бир гуруҳ мутахассислар ташаккурнома ва совғалар билан тақдирландилар.

Икки йилга етмаган қисқа муддатда қуриб битказилган ушбу мураккаб техник иншоот, тумандаги Қайроқ массивидаги 1080 гектар яйлов ерларни ўзлаштириб, фойдаланишга киритиш имконини беради. 1 метр диаметридаги 4 км. қувур тармоғи тортиш орқали икки кўтармали усулда 211 метр баландликка обиҳаёт чиқарилди. Умумий лойиҳа қиймати 91 миллиард сўмни ташкил этувчи “Қайроқ” насос станцияси сув келтирувчи ва сув ташлаш иншоотлари, кўтарма насос станциялари бинолари, 6 км.дан зиёд тақсимловчи қувур тармоғи ва бошқа кўплаб замонавий гидротехник қурилмалардан иборат. Станцияга 5 комплект насос агрегати ўрнатилган. 

Янги ўзлаштириладиган майдонларда ёнғоқ, олма ва нок боғлари, малина, тут ҳамда доривор гиёҳлар плантациялари барпо этилиши кўзда тутилган.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram