Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ҲАМЮРТЛАР БИЛАН УЧРАШУВЛАР, ИҚТИСОДИЙ ҲАМКОРЛИКДА ЯНГИ ҚАДАМЛАР: ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ – РОССИЯНИНГ УДМУРТИЯ РЕСПУБЛИКАСИДА
2022-08-30 09:23:50 97
Россия Федерациясида бўлиб турган вилоят ҳокимининг маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси Акмал Пўлатов бошчилигидаги Фарғона вилояти делегацияси аъзолари Удмуртия Республикасида бордилар.
Удмуртия Республикаси Иқтисодиёт вазири ўринбосари Алексей Братухин ва Савдо-саноат палатаси президенти Сергей Васильцов билан ўтказилган музокараларда Удмуртия ва Фарғона вилояти ўртасида савдо-иқтисодий муносабатларни йўлга қўйиш, ижтимоий-маданий алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди. Учрашувда Ўзбекистоннинг Казань шаҳридаги бош консули Фариддин Насриев ҳам иштирок этди.
Удмуртия Республикаси томонидан Фарғона вилояти билан турли соҳаларда ҳамкорликни ривожлантиришга катта қизиқиш билдирилиб, тўқимачилик, фармацевтика, чарм-пойабзал саноати соҳасида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт қилиш масалаларида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди, музокараларда кўтарилган йўналишларда ҳамкорлик бўйича “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ҳар икки томондан масъуллар белгиланди.
Ижевск шаҳри маъмурияти ҳамда бу ердаги ўзбек миллий маданий маркази кўмагида хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бораётган ватандошлар билан ўтган тадбирда сўз олганлар Ўзбекистон – Россия муносабатлари икки давлат раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари билан кун сайин янги босқичга чиқиб бораётганини қайд этишди ва мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан йиғилганларни қутладилар.
Шаҳардаги Космонавтлар боғида эса “Шарқ қуёши” номли ўзбек палови фестивали ташкил этилди. Тадбирда Ўзбекистоннинг турли вилоятларидан ва Қорақалпоғистон Республикасидан келган моҳир ошпазлар 15 турдаги паловларни тайёрлаб, ҳакамлар ҳайъати аъзоларига ва иштирокчиларга тақдим этишди. Мингдан зиёд маҳаллий аҳоли вакиллари ва юртдошларимизга ош тарқатилди.
Тантаналар давомида фарғоналик таниқли санъаткорлар иштирокидаги концерт дастури, миллий куй-қўшиқлар ва рақслар ижроси барчада илиқ таассурот қолдирди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram