Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНА ТУМАНИДА ЗАМОНАВИЙ ТУРАР-ЖОЙ МАЖМУАСИ ҚАД РОСТЛАДИ
2022-08-30 23:37:39 109
Бугун Фарғона тумани Миндонобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида мустақиллик байрамига туман аҳолисига муносиб байрам туҳфаси бўлган 13 та 5 қаватли ҳамда 9 та 4 қаватли 606 хонадондан иборат бўлган турар-жой бинолари мажмуаси тантанали тадбир билан фойдаланишга топширилди.
Уйларнинг очилиш тадбирида сўз олган вилоят ҳокимининг ўринбосари Хожиқўзижон Исақов, янги хонадон эгалари ва тадбирга йиғилган иштирокчиларни юртимизда кенг нишонланаётган мустақиллик шодиёналари билан табриклаб, мамлакатимизда қурилиш, бунёдкорлик соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, аҳоли турмуш даражасини яхшиланишига қаратилаётган эътибор намунаси сифатида бугун фойдаланишга топширилган уй-жойлар ҳам туман аҳолисига муносиб байрам совғаси эканлигини таъкидлаб ўтди.
Осмонқадар бўй чўзган янги турар-жойларни кўриб, юзи, кўзида мамнунлик аломатлари кўриниб турган маҳалла оқсоқоллари, элу-юртга тинчлик, ушбу хонадонларда эгалари тўй томошалар қилиб, яхши кунларини ўтказишларини тилаб дуога қўл очдилар.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram