Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Dekabr 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 86 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХЎЖАНДДА БЎЛИБ ЎТГАН ТОЖИКИСТОН МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 31 ЙИЛЛИК ТАНТАНАЛАРИ ЎЗБЕК-ТОЖИК ДЎСТЛИГИ БАЙРАМИГА АЙЛАНДИ

×

 2022-09-10 14:11:08    458

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги вилоят делегацияси Тожикистоннинг Сўғд вилояти маркази Хўжанд шаҳрида бўлиб ўтган Тожикистон мустақиллигининг 31 йиллик тантаналарида иштирок этди.

Тадбирда Тожикистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Давлатали Саид, Сўғд вилояти раиси Ражаббой Аҳмадзода, Тожикистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзода иштирок этдилар.

Биродар тожик халқини Фарғона вилояти аҳли номидан байрам билан табриклаш учун сўз олган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров икки давлат раҳбарларининг юксак сиёсий иродаси натижасида тарихи ва тақдири уйқаш, эътиқоди, маданияти, урф-одатлари бир бўлган ўзбек ва тожик халқлари ўртасидаги алоқаларда янги тарихий саҳифалар очилаётганини қайд этди. Бу борада икки мамлакат ўртасида визасиз тартиб жорий қилингани, кўплаб чегара пунктлари очилгани, ҳар томонлама ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш борасида ҳам катта қадамлар ташланаётганига эътибор қаратган вилоят раҳбари, Фарғона ва Сўғд вилоятлари ўртасида савдо-иқтисодий, маданий алоқаларни кенгайтириш ҳам халқларимиз ўртасидаги дўстликни янада мустаҳкамлашига ишонч билдирди. Хайрулло Бозоров ўз сўзини “Бародарони тожик, Иди истиқлол ба шумо муборак бошад!” деб якунлади.

Тожикистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Давлатали Саид, Сўғд вилояти раиси Ражаббой Аҳмадзода ҳам ўз сўзларида Давлатларимиз раҳбарларининг дўстона муносабатлари ҳамда ҳар томонлама алоқаларни ривожлантиришдаги амалий саъй-ҳаракатлари азалдан дўст ва биродар бўлиб келган тожик ва ўзбек халқининг ўзаро муносабатларида янги даврга асос бўлаётганини қайд этишди.

Тожикистонлик таниқли санъаткорлар Нигина Омонқулова, Исроил Фазлиддинов, сўғдлик қўшиқчилар билан бирга вилоятимиз санъат усталари Абдужалил Қўқонов, Валижон Қодиров, Муҳсин Мўминов, Шерали Раҳмонов, Диёра Мухторовалар ижросида янграган ўзбекча ва тожикча куй-қўшиқлар байрам тантаналарини ўзбек-тожик дўстлиги байрамига айлантирди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram