Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 104 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҚИРҒИЗИСТОНЛИК ТАДБИРКОРЛАР ФАРҒОНАЛИК ИШБИЛАРМОНЛАР БИЛАН УМУМИЙ ҚИЙМАТИ 4 МИЛЛИОН ДОЛЛАРДАН ЗИЁД БЎЛГАН КЕЛИШУВЛАРНИ ИМЗОЛАШДИ

×

 2022-09-13 15:11:22    290

PDF юклаш
Чоп этиш


USAID дастури доирасида минтақавий ва трансчегаравий савдони кенгайтириш орқали қишлоқ хўжалиги йўналишида янги иш ўринлари ва даромад манбаларини яратишни кўзда тутган "Агросоода" лойиҳаси бўйича Қирғизистон Республикасининг Ўш, Баткен, Жалолобод вилоятларида фаолият олиб бораётган 20 нафардан зиёд тадбиркорлар 2 кунлик ташриф билан вилоятимизга келишди.

Кеча Қува туманида мевани қайта ишлаш корхонаси, Олтиариқ туманида эса 1000 гектарлик узумзор, логистика маркази ва музлаткичли омборлар меҳмонларга таништирилди.

Бугун Фарғонада вилоят ҳокимлиги кўмагида ҳамда Қирғизистондаги йирик компаниялардан бири, “Датка” савдо-ишлаб чиқариш холдинги ташаббуси билан икки давлат тадбиркорлари иштирокида бизнес учрашув ташкил этилди. Унда Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Алишер Солиев, вилоят Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси масъул раҳбарлари, қирғизистонлик расмийлар иштирок этди.

Сўз олганлар Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда ўзаро истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш тадбирдан кўзланган асосий мақсад эканлигини яна бир бор таъкидладилар.

Шундан сўнг икки давлат ишбилармонлари ўртасида B2B шаклидаги музокаралар бўлиб ўтди. Якунда умумий қиймати 4 миллион доллардан зиёд 4 та савдо шартномаси, шунингдек, 8 та меморандум имзоланди.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram