Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ҚЎШТЕПАДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ
2022-09-15 22:10:07 111
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Қўштепа туманида сайёр фуқаролар қабули ўтказди. Туманнинг Ғиштмон МФЙ ҳудудидаги Маданият марказида ўтказилган қабулда вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов ҳамда вилоят ИИБ бошлиғи Муҳиддин Жўраев иштирок этдилар.
Қабул чоғида вилоятнинг шаҳар ва туманларидан вилоят ҳокимининг шахсий қабулини сўраб мурожаат қилган 50 нафардан зиёд фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.
Уй-жой шароитини яхшилаш, тиббий хизмат, тадбиркорлик учун банк кредити олиш, кредит тўлови муддатларини узайтириш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, коммунал таъминот, моддий ёрдам, бандлик ва бошқа масалаларда фуқаролар томонидан қилинган мурожаатларнинг аксарият қисми қабул жараёнида қаноатлантирилди. Қабул чоғида уч нафар мурожаатчи фуқарога ногиронлик аравачалари ҳам топширилди.
Ечими қўшимча ўрганиш талаб этадиган мурожаатларни ҳал этиш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram