Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 89 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ТУМАНИДА БАЗАЛЬТ ТОЛА ҲАМДА БАЗАЛЬТ ИЗОЛЯЦИЯЛИ СЕНДВИЧ ПАНЕЛЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАДИ

×

 2022-09-16 01:10:46    79

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга Фарғона туманидаги ўрганишлар жараёнида туманнинг Янги аср МФЙ ҳудудида “МИРКО” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган базальт тола ва сендвич панел ишлаб чиқариш лойиҳаси билан танишди.

Лойиҳа қиймати 2,5 млн. доллар бўлган ушбу корхонада йилига базальт асосидаги 12 минг тонна иссиқлик ушловчи материаллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Шунингдек, ишлаб чиқарилган базальт толасидан фойдаланган ҳолда йиллик 250 минг м.кв. сендвич панеллар ҳам тайёрланади. Ишлаб чиқариладиган маҳсулот ички бозор билан бирга, хорижга ҳам экспорт қилинади. Жорий йил якунига қадар ишга тушириладиган корхонада 230 та янги иш ўрни яратилади. Корхонага Хитойдан сўнгги русумдаги ишлаб чиқариш технологияси олиб келиб, ўрнатилмоқда.

Лойиҳа ташаббускорларининг аввалги кредит учун гаровга тақдим этилган мол-мулкнинг бир қисмини гаровдан ечиш ҳамда 500 минг доллар миқдорида қўшимча кредит олишга кўмаклашиш юзасидан вилоят ҳокимига мурожаатлари ижобий ҳал этиладиган бўлди.

Базальт толаси қурилиш саноати корхоналари, кимё, нефть-газ ва электр энергияси соҳаларида кенг қўлланади. Янги уй-жой қурилишида иссиқлик ушловчи материалларнинг қўлланиши энергия йўқотилишини 50 фоизга камайтиришга ёрдам беради.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram