
Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ ФАРҒОНА ТУМАНИДАГИ ЯНГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАЛАРИ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ

2022-09-16 09:59:17 365
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга Фарғона туманида “Fuber Side-plast” МЧЖ томонидан ташкил этилган Megamix бренди остида замонавий қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан танишди.
Июль ойида фаолиятини бошлаган корхонада амалга оширилган 15 млрд. сўмлик лойиҳа натижасида йиллик 15 минг тонна деворга ишлов берувчи қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Корхонада 100 дан зиёд янги иш ўрни яратилган.
Юқори Арча МФЙ ҳудудида тадбиркор Абдуҳалил Абдуллаев ташаббуси билан лойиҳа қиймати 500 минг доллар бўлган “Chimyon muzqaymoq lazzati” оилавий корхонаси жорий ойда ишга туширилди. Ишлаб чиқариш қуввати йилига 2 миллион дона бўлиши кутилаётган корхонада 30 нафарга яқин маҳалла аҳлининг бандлиги таъминланган.
Вилоят ҳокими, тадбиркорнинг "Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури доирасида 300 млн. сўм банк кредити олишга кўмаклашиш юзасидан мурожаатини қисқа муддатда ҳал этиш бўйича Марказий банк вилоят бош бошқармаси бошлиғига топшириқ юклади.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram