Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Noyabr 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930    

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 105 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ РИШТОНДА ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ ЎТКАЗДИ

×

 2022-09-16 20:54:29    131

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугун Риштон туманида фуқаролар қабули ўтказди. Вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов ҳамда вилоят ИИБ бошлиғи Муҳиддин Жўраев ҳам иштирок этган қабул давомида вилоят ҳокимининг шахсий қабулини сўраб мурожаат қилган 30 нафардан зиёд Риштон туманида яшовчи фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.

Уй-жой шароитини яхшилаш, тиббий хизмат, тадбиркорлик учун банк кредити олиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, коммунал таъминот, моддий ёрдам, бандлик, маҳалла ҳудудини ободонлаштириш, деҳқончилик учун ер майдони ажратиш ва бошқа масалаларда фуқаролар томонидан қилинган мурожаатларнинг аксарият қисми қабул жараёнида қаноатлантирилди.

Хусусан, Қўрғонча МФЙда яшовчи, яшаш шароити оғир бўлган Д.Зикрияевага вилоят ҳокимлиги томонидан туман ҳудудидаги янги қурилган кўп қаватли уйлардан бепул хонадон бериладиган бўлди. Янги Авлод МФЙда яшовчи Ҳ.Турсунованинг мурожаати асосида маҳалла кўчасига электр, газ ва сув тармоқлари тортиш, Марказ МФЙда яшовчи фуқаролар талабига кўра, маҳалладаги бўш майдонда болалар спорт майдончаси ташкил этиш, Хуррамобод МФЙ ҳудудида яшовчи аҳоли номидан қилинган мурожаат асосида Қирғизистон ҳудудидан суғориш сув тармоғи очиш, шунингдек, ҳудуддаги ғишт ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектида ҳавога чиқаётган зарарли чанглар юзасидан экологик ўрганиш ташкил этиш каби кўплаб масалалар ижобий ҳал этилди. Даҳбет кўчасида яшовчи Азимжон Сулаймоновнинг ёнғин ва саноат хавфсизлиги соҳасида кластер ташкил этиш бўйича ташаббуси вилоят ҳокимининг қурилиш соҳасига масъул ўринбосари иштирокида ўрганиб чиқиладиган бўлди.

Ечими қўшимча ўрганиш талаб этадиган мурожаатларни ҳал этиш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram