Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
РИШТОН ТУМАНИДА БАРПО ЭТИЛАЁТГАН КУЛОЛЧИЛИК МАРКАЗИ, МЕҲМОНХОНА ВА МАИШИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ МАЖМУАСИ ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ ЯКУНЛАНМОҚДА
2022-09-16 21:16:17 589
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ижтимоий-иқтисодий соҳада амалга оширилаётган ишлар, кичик саноат зоналаридаги инвестиция лойиҳаларининг ижроси билан танишиш мақсадида вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга бугун Риштон туманида бўлди.
Вилоят раҳбари ўрганишлар жараёнида тадбиркор Исломжон Орифжонов раҳбарлигидаги “Чинор плюс-2020” корхонаси томонидан амалга оширилаётган Кулолчилик маркази, меҳмонхона ва маиший хизмат кўрсатиш лойиҳаси қурилишини кўздан кечирди.
Оқер МФЙ ҳудудида жойлашган, қурилиш-пардозлаш ишлари деярли якунланаётган ушбу мажмуанинг лойиҳа қиймати 35 миллиард сўмни ташкил этиб, шундан 12 миллиард сўм тадбиркорнинг ўз маблағи ҳисобига тўғри келади. Келгуси ойларда фойдаланишга топширилиши режалаштирилаётган туристик мажмуада меҳмонхона, сауна, ёзги ва қишки бассейн ва бошқа хизмат кўрсатиш шахобчалари жойлашган бўлиб, Риштон туристик салоҳиятининг янада ривожланишига ўз ҳиссасини қўшади. Ушбу мажмуага ёндош ҳудудда барпо этилаётган Кулолчилик марказида ҳам қурилиш ишлари якунига етказилмоқда.
Вилоят ҳокими мажмуага газ, электр ва сув тармоқларини тортиш ва улаб бериш ишларини якунлаш бўйича “Фарғона ҲЭТК”, “Ҳудудгаз Фарғона” ва “Фарғона сув таъминоти” раҳбарларига аниқ муддатли вазифалар юклади.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram