
Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНАДА ЎСИМЛИКЛАРНИНГ ВИРУСЛИ ВА БАКТЕРИОЛОГИК КАСАЛЛИКЛАРИНИ АНИҚЛОВЧИ ЗАМОНАВИЙ ЛАБОРАТОРИЯ ФАОЛИЯТ БОШЛАЙДИ

2022-09-16 23:43:06 410
Бугун вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасида Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармасининг “Қишлоқ хўжалигини диверсификация ва модернизация қилиш” лойиҳаси доирасида олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди.
Лойиҳага кўра, жамғарманинг грант маблағлари ҳисобидан хорижий давлатлардан умумий қиймати 164 минг доллар миқдорида замонавий фитосанитария, ўсимликлар ва мевали дарахтлар касалликларини аниқлаш лаборатория ускуналари ҳарид қилиниб, фойдаланишга топширилган.
Авваллари гербологик, энтомологик, фитопатологик текширувлар ўтказиб келинган бошқарма лабораториясида эндиликда янги олиб келинган 21 турдаги 31 дона энг замонавий асбоб-ускуналар ёрдамида ўсимликларга зарар келтирувчи, оддий қурилмаларда текшириб бўлмайдиган вирусли ва бактериологик касалликлар аниқланади.
Вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев янги асбоб-ускуналардан самарали фойдаланиш ва ишлатиш бўйича ишчи-ходимларга амалий машғулотлар ўтаётган покистонлик мутахассис доктор Амир Малик Ҳумаюн билан суҳбатлашди. Бир ҳафталик тренинглар якунига етгач, махсус сертификатларга эга бўлган фарғоналик мутахассислар вилоятимизнинг ўзида лаборатория таҳлилларини амалга оширишлари мумкинлиги маълум қилинди.
Эътиборлиси, нафақат Фарғона, балки водий вилоятлари тадбиркорлари ва ер эгалари Тошкент шаҳрига бориш, у ерда навбат кутиш каби ортиқча оворагарчиликлардан қутиладилар.
Мулоқот давомида яратилган имкониятлар ўсимликларнинг хавфли касалликларига қарши самарали кураш чораларини ўз вақтида белгилаш ҳамда ўсимликларни карантин объектларидан ҳимоя қилишга хизмат қилиши яна бир бор таъкидланди.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram