Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 54 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ БОШҚАРМАСИНИНГ НАВБАТДАГИ САЛОМАТЛИК КАРВОНИ ФАРҒОНА ТУМАНИДА

×

 2022-09-22 19:30:08    170

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Абдуқаюм Тўхтақулов бошчилигидаги вилоят тиббиёт муассасаларида фаолият олиб бораётган 36 нафар етакчи мутахассислардан иборат гуруҳ Фарғона тумани аҳолиси ўртасида тиббий кўрик ўтказдилар.

Водил шаҳарчасида жойлашган марказий шифохонада ташкил этилган ушбу тадбир давомида 500 нафардан ортиқ дардига шифо излаётган фуқаролар кўрикдан ўтказилди. 

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи қабулида 20 нафардан ортиқ фуқаролар мурожаатлари ҳал этилди.

Жумладан, 2 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож беморларга “Зилол” сиҳатгоҳи ва Шоҳимардон пульмонология шифохонасига даволаниш учун йўлланма берилган бўлса, 2 нафар фуқарога ногиронлик гуруҳи белгиланиши қабул чоғида ҳал этилди. 10 нафардан зиёд фуқароларга эса вилоятда жойлашган шифохоналарда даволаниш учун бепул йўлланмалар берилди. Шунингдек, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган 50 нафардан ортиқ фуқароларга бепул дори воситалари тарқатилди.

Туман марказида жойлашган Стоматология бўлимида ҳам етакчи мутахассислар иштирокида тиббий кўриклар ташкил этилиб, юқори стоматологик ва ортопедик муолажалар ўтказилди ва 100 нафардан ортиқ фуқароларга стоматологик жамланмалар тарқатилди.

Туманнинг чекка ҳудуди бўлмиш Ямбароқ ва Ёйилма МФЙларда ташкил этилган Маҳалла тиббий пунктларининг фойдаланишга топширилиши аҳолининг хурсандчилигига сабаб бўлди.

Ушбу маҳаллаларда истиқомат қилувчи аҳоли 5-10 км йўл босмасдан шу ернинг ўзида тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятига эга бўлди.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram