Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 58 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ ЭКОШАҲАРДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ҚУРИЛИШ ИШЛАРИНИНГ БОРИШИ БИЛАН ТАНИШДИ

×

 2022-09-24 07:53:30    74

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов билан бирга Фарғона шаҳрида жорий йилнинг январь ойи охирида тамал тоши қўйилган “Янги Ўзбекистон” массивлари туркумига кирувчи Экошаҳарда олиб борилаётган қурилиш ишларининг бориши билан танишди.

Вилоят раҳбари 300 гектар майдонда 40 минг аҳолига мўлжалланган йўлдош шаҳарчани бунёд этиш ишларини кўздан кечириб, кўп қаватли уйларни барпо этаётган қурувчи тадбиркорлар билан суҳбатлашди. Ўрганиш давомида маълум бўлдики, кўплаб уйларнинг 3-4-қаватларида қурилишлар якунланмоқда, лекин баъзи қурувчилар томонидан ишлар белгиланган суръатда ташкил этилмаган.

Қурилиш жараёнларининг суст олиб борилаётганини танқид қилган вилоят ҳокими, белгиланган режа-графикка мос равишда ишларни жадаллаштириш, ишчи-ходимларни кўпайтириш ва яхши иш ташкил қилган қурувчиларни қўллаб-қувватлаш кераклигини таъкидлади.

Яшил майдонларни кўздан кечирган вилоят ҳокими, шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бошлиғига дарахтлар орасига кузги-қишки мавсумда қўшимча равишда сифатли кўчатлар экиш вазифасини юклади.

Шаҳарчада амфитеатр, фаввора, стелла қурилиши ҳам жадал олиб борилмоқда. Ушбу объектлар атрофи одамлар билан гавжум бўлиши учун, кичик фавворалар ҳам бўлиши кераклиги, ташриф буюрувчилар учун жозибадорлик камлиги, дарахтлар етарли эмаслиги таъкидланиб, масъулларга камчиликларни бартараф этиш бўйича топшириқ берилди. Вилоят автомобил йўллари ҳудудий бошқармаси бошлиғига ички йўлакларнинг сифатли бўлишини таъминлаш бўйича шахсан жавобгарлик юклатилди. Шунингдек, шаҳар ҳокимига замонавий атракционларни кўпайтириш кўрсатмаси берилди.

Экошаҳар ҳудудидаги "Янги Ўзбекистон" боғини сув билан таъминлаш кўзда тутилган канал қурилиши ишлари билан ҳам танишилди.

Экошаҳардаги штабда қурувчилар иштирокида ўтказилган йиғилишда ҳам вилоят ҳокими барча қурилиш ташкилотлари раҳбарлари билан бирма бир муҳокама ўтказди, мутасаддиларга қурилиш ишларини сифатли бажариш, иншоотларни ўз вақтида қуриб битказиш ва топшириш юзасидан тегишли топшириқлар берди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram