Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 76 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ВИЛОЯТ ҲУДУДИЙ АГРОХИЗМАТЛАР МАРКАЗИ ИШ БОШЛАЙДИ

×

 2022-09-24 09:13:57    62

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона шаҳридаги ал-Фарғоний кўчасида собиқ академик лицей бино ва иншоотлари реконструкция қилиниши ҳисобига амалга оширилаётган, қиймати 39,2 миллиард сўм бўлган вилоят ҳудудий агрохизматлар маркази лойиҳаси билан танишди.

Жаҳон банкининг кредит лойиҳаси билан барпо этилаётган, жорий йил октябрь ойида қурилиш-таъмирлаш ишлари якунланиши кўзда тутилган мазкур агрохизматлар маркази Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизими (АКИС) негизида амалга оширилмоқда.

Марказда хизматлар “ягона дарча” тамойили асосида олиб борилиб, фан-таълим ва ишлаб чиқаришни интеграциялаш (экстеншн) орқали ижобий натижаларга эришилади. Онлайн ва “call-center” орқали хизмат кўрсатилиб, халқаро сифат стандартлари жорий этилади. Шунингдек, марказда В2В шаклидаги музокаралар жойи, савдо ва демо майдонлар ҳозирланиб, тадбиркор ва ишбилармонларга қулайлик яратилади.

Эътиборлиси, тажриба тариқасида марказ Уммон Амирлиги “Atyab Foodtech” компанияси бошқарувига берилиб, хорижий экспертлар кўмагида замонавий ускуналардан фойдаланган ҳолда таҳлилий, сертификацион ва тадқиқот ишлари бажарилади.

Халқаро лабораторияда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари, сув, тупроқ ва ўғитни синовдан ўтказиш, илғор хорижий технологиядан фойдаланган ҳолда озиқ-овқат маҳсулотлари гигиенаси ва хавфсизлиги устидан назорат ўрнатиш, озиқ-овқат маҳсулотлари импортчи ва экспортчиларига таҳлилий хизмат турларини таклиф этиш жараёнлари амалга оширилади.

Марказ мамлакатимизда истеъмолда бўлган ва Ўзбекистондан экспорт қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари сифатини яхшилаш учун озуқа маҳсулотларини ISO, HACCP, FSSC, Global GAP, «Xalyal» каби 15 дан ортиқ халқаро стандартлари асосида сертификатлайди.

Бундан ташқари, ушбу марказ фаолияти доирасида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган ҳамюртларимизга хорижлик тажрибали саноатчи-консультантлар жамоаси ҳамда соҳанинг етакчи мутахассислари томонидан зарур маслаҳатлар бериб борилишини ташкил этиш назарда тутилган. Маҳаллий ва хорижий бозорлар талабига мос маҳсулотлар ишлаб чиқариш, озуқалар хавфсизлиги, QHSE тизими шартларига жавоб берилишини таъминлаш, агросаноат мажмуаси ва озиқ-овқат саноати соҳасида янги лойиҳалар ишлаб чиқиш каби муҳим ва долзарб масалалар эътиборда бўлади.

Вилоят раҳбари 3 қаватдан иборат маъмурий бинода олиб борилаётган ишлар билан танишди. Лойиҳа бўйича машиналар кириб-чиқиши учун махсус йўлаклар ташкил этиш, манзарали гул ва дарахтларни кўпайтириш, мажмуани ўз вақтида сифатли қилиб якунлаш юзасидан масъулларга зарур топшириқ ва кўрсатмалар берди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram