Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНА ШАҲРИДАГИ "БЕК ОТА" ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИДА 50 ТУРДАГИ КОЛБАСА МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИЛМОҚДА
2022-09-24 09:25:44 789
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона шаҳридаги ўрганишлари давомида Ипак йўли МФЙ ҳудудида жойлашган “Бек ота” фермер хўжалигида бўлиб, гўштни қайта ишлаш, колбаса маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси билан танишди.
500 минг евродан зиёд маблағ йўналтириш ҳисобига амалга оширилган ушбу лойиҳа, 40 дан ортиқ доимий иш ўрни яратилишига омил бўлди.
Фермер хўжалиги раҳбари Алишер Ахуновнинг маълум қилишича, хўжаликда 42,5 гектар экин майдони, 2,6 гектар мевали боғлар мавжуд. 300 бошга яқин қорамол боқилмоқда. Колбаса маҳсулотлари ҳам фермер хўжалигида етиштирилган қорамол гўштларидан тайёрланади.
Германия технологияси билан жиҳозланган цехда 50 турдаги колбаса маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, аҳоли дастурхонига етказилмоқда.
Вилоят ҳокими билан мулоқотда тадбиркор чорва сонини кўпайтириш мақсадида ер майдони ажратилишида кўмаклашиш бўйича мурожаат қилди. Шаҳар ҳокимига шаҳардаги фойдаланилмай турган майдонлардан 50 гектар ер майдонини қонуний асосда ажратиш имкониятларини кўриб чиқиш топшириғи берилди.
Вилоят раҳбари иш кўламини кенгайтириш, экспорт қилишни ҳам йўлга қўйиш бўйича ўз тавсияларини берди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram