Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Dekabr 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 52 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ШАҲРИДА ЯНГИ ТИББИЁТ МУАССАСАЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА

×

 2022-09-24 10:20:54    143

PDF юклаш
Чоп этиш


Инсон қадри улуғланаётган юртимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада вилоятимизда ҳам салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона шаҳридаги ўрганишлари давомида тиббиёт йўналишида амалга оширилаётган янги лойиҳалар билан ҳам танишиб, уларни ўз вақтида ва сифатли фойдаланишга топширилиши юзасидан мутасаддиларга зарур топшириқлар берди.

Хусусан, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига қўшимча 90 ўринли бино қурилиб, “Болалар кардиологияси бўлими”ни ташкил қилиш бўйича амалга оширилаётган қурилиш ишлари кўздан кечирилди. Лойиҳа қиймати 16,5 миллиард сўм бўлиб, янги қурилаётган бинода 30 ўринли кардиохирургия, 30 ўринли онкогематология, 30 ўринли нейрохирургия, 6 ўринли реанимация ва оперблок жойлашади.

Шаҳардаги Юксалиш кўчасида жойлашган Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Фарғона филиали балансида бўлган 7 қаватли бинони ҳам бугунги кунда реконструкция қилиш ҳамда ҳудудда янги қабулхона қуришни ташкил этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Ушбу жараёнлар билан яқиндан танишган вилоят ҳокими кейинги манзилда Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Фарғона вилоят минтақавий филиали биноси ёнида қурилиши режалаштирилган интервенцион кардиология ва кардиохирургия бўлими биноси лойиҳасини ҳам кўздан кечирди. 7 миллиард 634 миллион сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб бориладиган биноларни жиҳозлаш, ҳудудда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида янги поликлиника қуриш масалалари масъуллар иштирокида муҳокама қилинди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram