Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Dekabr 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 44 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ: ФАРҒОНА ШАҲРИ КЎЧАЛАРИ ОБОД БЎЛИШИ ШАРТ

×

 2022-09-24 10:37:19    443

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона шаҳар секторлар раҳбарлари билан биргаликда шаҳардаги Университет, Соҳибқирон Темур кўчалари, Санъат саройига кириш ҳудуди атрофидаги кўчаларда бўлиб, ободонлаштириш ишларининг бориши билан танишди. 

Университет кўчаси бўйлаб пиёда юрилар экан, йўлнинг икки томонидаги тротуарлардаги плиткаларнинг жойидан ажралиб кетганлиги, ёнлари қаровсиз, чиқиндилар тўпланиб, майсалар қуриб қолганлиги, лотоклардан сув юрмай, беркилишга келиб қолганлиги, бекатларда эса йўловчилар учун деярли жой қолмаганига гувоҳ бўлинди.

Соҳибқирон Темур кўчасида ҳам шу ҳолат кузатилди. Фарғона давлат университетининг талабалар турар жойи бўлган бинонинг олд қисмлари шунчаки ўз ҳолига ташлаб қўйилган. Майдон қақраб, турли хил чиқиндилар билан тўлган.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона шаҳри кўчаларини бу каби қаровсиз ҳолга келиб қолишига бефарқ бўлган шаҳар ҳокимини ва секторлар раҳбарларини қаттиқ танқид қилди.

Ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланиш зарурлигини таъкидлаган вилоят ҳокими, шаҳар масъулларига кўп қаватли уйлар атрофидаги бўш турган жойларни тартибга келтириш, қаровсиз жойларга, йўл ёқаларига манзарали дарахт кўчатлари ва гулларни ўтқазишни ташкиллаш бўйича кўрсатмалар берди.

“Ҳар бир сектор раҳбари ҳар куни ўз ҳудудидаги маҳаллаларга кириши, кўчаларда пиёда юриши керак. Ўрганиши, олиб борилаётган ишларни назорат қилиши зарур. Фарғона шаҳри кўчалари обод бўлиши шарт”, - деди Хайрулло Бозоров.

Вилоят ҳокими ўрганишларини вилоят театр ва концерт саройи ён ҳудудларидаги ишларни кўздан кечириш билан давом эттирди.

Санъат саройининг сой томонидан кириш қисмини янада обод қилиш, ён ҳудудлардаги уйларнинг хонадон эгаларига тушунтириб, 4 қаватдан ошмаган ҳолда турар-жойларга айлантириш, биринчи қаватида аҳолига хизмат кўрсатиш, овқатланиш масканлари ташкил этиш бўйича шаҳар ҳокимига топшириқ берилди.

Бунда концерт томоша қилгани ёки оилавий сайр қилгани чиққан фуқаролар учун овқатланиш, ҳордиқ чиқариши учун шароит яратилади.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram